date

Давлат фойдасига бож ундирилди

Давлат фойдасига бож ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим давлат ижрочиси Р.Мирхалиловнинг иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг аризачи фуқаро К.А.нинг жавобгар А.А.дан бошқа битим (шартнома)лар тўғрисидаги аризасига асосан, суднинг ҳал қилув қарори бўйича давлат фойдасига 9.792.000 сўм бож ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатида томонлар МЧЖ таъсисчилари бўлиб, жамият таъсисчиси А.А.нинг фуқаро К.А.ни МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқариш ҳамда унинг улушини жамиятнинг охирги ҳисобот йилдаги тегишли фоиз миқдорида тўлаш тўғрисидаги даъво талаблари суд томонидан қаноатлантирилиб, суднинг чиқарилган ҳал қилув қарори юзасидан тўланиши лозим бўлган давлат божи таъсисчи А.А.дан ундирилиши белгиланган.

Ижро иши бўйича қарздорликни ундириш чоралари давомида, қарздорга Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 43-1-моддаси олтинчи қисмига асосан 5 (беш) кунлик муддатда давлат божи суммасини тўлаш кераклиги ҳамда ушбу модданинг еттинчи қисмида белгиланган муддатда давлат ижрочисининг талабларини бажармаган тақдирда унга нисбатан ижро йиғими қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 06.10.2025 йилда давлат фойдасига 9.792.000 сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат фойдасига бож ундирилди