16:39 / 07.06.2020
2 909

Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари Берлинни нега оккупацион зоналарга бўлиб олганди?

Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари Берлинни нега оккупацион зоналарга бўлиб олганди?
Фото: Wikipedia
1945 йил. Иккинчи жаҳон уруши фашистларнинг тўла мағлубияти билан тугади. Бутун дунё империясининг пойтахтига айланишга даъво қилган Берлин ғолиблар томонидан оккупацион зоналарга бўлиб олинди. Бу зоналар негизида кейинчалик иккита – капиталистик ва социалистик Германия вужудга келди. Германия тарихи ва ҳаёти том маънода иккига бўлиниб кетди. «Дарё» анъанавий тарих рукнида бу воқеалар ҳақида сўз юритади.

Иккинчи жаҳон урушида мағлуб бўлган Германия Совет, Америка, Британия ва Франция оккупацион зоналарига айланди. Совет Иттифоқи шарқий қисмини эгаллаган бўлса, қолган учта зоналар ғарбга жойлашган эди. 1948 йил июнь ойида Совет аскарлари ғарбий Берлинни блокада қилишга уринади. 24 июнда бошланган Ғарбий Берлин блокадаси Совуқ урушнинг биринчи инқирозларидан бири бўлди.

Бу юришнинг асосий сабаби ғарбдаги уч давлат – АҚШ, Англия ва Франция томонидан СССРнинг розилигисиз бошланган ғарбий зоналарда ушбу йилнинг 21 июнь санасида янги немис маркасини жорий этган янги пул ислоҳоти бўлди. Аммо уларга СССРнинг розилиги нега керак бўлган? Чунки Берлиннинг юқори бошқаруви органи Иттифоқ комендантлари идорасида бўлган, унга бошқа мамалакат вакиллари ҳам аъзо эди.

Блокада давомида руслар ғарбни кундалик ҳаёт эҳтиёжларини етказиб беришни тўхтатмоқчи бўлди, аммо бу амалга ошмади. Шундай кейин улар «Остмарк марши»ни бошлади. Шунингдек, Берлинга ҳар қандай транспорт воситаси қатнови тўхтатилди. Шунинг учун ушбу ҳодиса «Берлин блокадаси» номини олган.

Ғарбий иттифоқчилар ғарбий берлинликларни озиқ-овқат ва бошқа керакли маҳсулотлар билан таъминлаш учун катта авиалайнерни амалга оширишлари зарур эди. Бундай ҳаракатлар қимматга тушаётгани сабабли СССР блокадани тугатишга қарор қилади, аммо Германиядаги Россия ва ғарбий кучларни туб фарқларни йўққа чиқариб ҳам уларни муросага келтириб бўлмади. Берлин блокадаси ғарбий зоналарда алоҳида ҳукумат тузишни тезлаштирди.

1949 йил шарқий Берлин Германия Демократик Республикаси (ГДР)нинг пойтахтига айланди, унинг таркибига жами 11 та округ: Митте, Пренслауэр-Берг, Фридерихсхайн, Панков, Вазенс, Хохеншенхаузен, Лихтенберг, Марсан, Ҳекллерсдорф, Трептов ва Кёпениклар кирар эди. Шундай қилиб, Ғарбий Берлин ГДР ҳудуди билан ўралган анклавга айланди ва у Тиргартен, Шарлоттенбург, Вильмерсдорф ва Райни-кендорф (француз оккупацион зонаси) каби шаҳар округларини ўз ичига олган эди.

1948 йилда ғарбий державадагилар ўзлари ишғол қилган ерларнинг бошқарувчиларига янги Конституция яратиш ва ғарбий Германия давлатини тузишга тайёргарлик кўриш мақсадида Парламент кенгаши тузишни буюради. Кенгашнинг биринчи учрашуви учун жой сифатида Бонн шаҳри танланди, йиғилиш 1948 йилнинг сентябрида бўлиб ўтди. Бир йил ўтиб, 8 май санасида Конституция кенгаш томонидан маъқулланиб, 23 майда Конрад Аденауэр томонидан Германия Федератив Республикаси (ГФР) ташкил этилганини эълон қилди.

Фото: Wikipedia
Бу ҳодисага Совет Иттифоқининг жавоби узоқ куттирмади: ўша йилнинг ўзидаёқ, 7 октябрда шарқий Германиянинг вақтинчалик парламенти – Халқ кенгаши Германий Демократик Республикаси тузилганини эълон қилди.

Аммо вақт ўтиши билан барча келишувларни бузилди ва Иттифоқ ҳукуматидан чиқиб, шарқий Берлинни ГДР пойтахти деб эълон қилди. Ҳар иккала ҳарбий-сиёсий блок – НАТО ва Варшава Шартномаси ташкилоти Германия масаласи бўйича позициялари муросасизлигини тан олди.

Бунга жавобан 1957 йилда Конрад Аденауэр бошчилигидаги ғарбий Германия ҳукумати ГДРни тан олган ҳар қандай мамлакат билан дипломатик алоқаларни автоматик равишда узиб қўйишни назарда тутувчи «Хольштейн доктринаси»ни жорий қилди. 1958 йил ноябрь ойида Совет ҳукумати раҳбари Никита Хрушчев ғарб ҳукуматини 1945 йилдаги Потсдам битимини бузганликда айблади ва Совет Иттифоқи томонидан Берлиндаги халқаро мақом бекор қилинганини эълон қилди.

Совет ҳукумати ғарбий Берлинни «қуролсизлашган эркин шаҳар»га айлантиришни таклиф қилди ва бошқа ғарбий қисмдаги бошқа давлатлардан олти ой давомида ушбу лойиҳа бўйича музокара олиб боришни талаб қилиб, ушбу талабларни тарихга «Хрушчев ультиматуми» сифатида киришига «ёрдам беради». Ғарбий давлатлар эса бу ультиматумни рад этган.

Ўз навбатида 1958 йилда ГДР маъмурлари ғарбий Берлин устидан суверенитет даъволарини «ГДР ҳудудида» деган асосда эълон қилишди. Бир йилдан сўнг уюштирилган Никита Хрушчевнинг Америка сафаридан кейин совет ультиматуми бекор қилинди, аммо шунда ҳам томонлар ўз сўзларида туриб олишда давом этди.

1960 йил август ойида ГДР ҳукумати Германия фуқароларининг шарқий Берлинга ташрифини чеклади. Бунга жавобан ғарб томон савдо келишувидан воз кечди. Узоқ ва қийин музокаралардан сўнг келишув 1961 йил 1 январдан бошлаб кучга кирди. Аммо инқироз бу билан ҳал бўлмади.

Хрушчев.
Фото: Wikipedia

1961 йил март ойида Москвада бўлиб ўтган Варшава шартномасига аъзо давлатлар сиёсий маслаҳат кенгашининг йиғилишида ғарбий Берлин билан чегарани ёпиш ғояси рад этилди. Ушбу давр мобайнида ГДР маъмурлари ғарбнинг таҳдидлари ва маневрлари мамлакат чегарасини «провокацион» тарзда бузилиши ҳақида шикоят қилди ва «ГФР агентларини» ўнлаб фитналар ва ўт қўйиш ҳаракатларини уюштиришда айблади. Шарқий Германия раҳбарияти ва полициясининг катта норозилиги чегарадан ўтаётган одамлар оқимини назорат қила олмаслик ортидан келиб чиққан. Аммо ГДР раҳбари Уольтер Уильбрих кейинчалик социалистик лагер раҳбарларини немислар ўртасида тўсиқ қуриш зарурлигига ишонтирди.

Шундан сўнг вазият 1961 йил ёзида ёмонлашди. Етакчи Уольтернинг қатъий йўналиши, «Францияга етиб олиш ва ундан ўзиб кетиш»га қаратилган иқтисодий сиёсат ва ишлаб чиқариш стандартларини тегишли равишда оширилиши, иқтисодий қийинчиликлар, 1957–1960 йиллардаги зўравонликларни коллективизация ва ғарбий Берлиндаги сиёсий ва иқтисодий вазият яхшироқ бўлгани ГДР фуқароларини ғарбга йўл олишига сабаб бўлди. Ушбу вазият доирасида шарқий Германияни 2,5–3 миллион фуқаро яхшироқ имконият излаб ғарб томон отланди. Шунда шарқий Германия расмийлари ғарбдагиларни ва ГФРни «одам савдоси», кадрларни «жалб қилиб олиш» ва иқтисодий режаларни бузишга уринишда айблади.

Шундай қилиб 1961 йил 5 августда ГДР ғарбий Берлин ва ГФР билан чегараларни ёпишга рухсат олгач, бир ҳафта ўтиб Берлин деворини қуришни бошлайди. Дастлаб, ГДР қуролли кучлари 46 км узунликдаги тиконли симларни йиғиб олади, кейинчалик улар девор қуришни бошлайди. Бир ой ўтиб унинг узунлиги аллақачон уч километри қуриб битказилганди. Девор «антифашистик ҳимоя девори» («Antifaschistishe Schutzwall») номини олган. Қурилиш давомида ғарб ва шарқни боғловчи шаҳар алоқа тизими, метро линиялари ва бошқа турдаги транспорт воситалари ҳаракатлари тўхтатилган.

Миржалол Қосимов тайёрлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари Берлинни нега оккупацион зоналарга бўлиб олганди?