Фото: «Fotolia/nelik»
«Хагупит» тайфуни 190 метр баландликдаги Лингфэнг тоғ шаршарасини пастдан тепага қараб оқишга мажбур қилди, деб ёзади «Daily Mail».
Видеолавҳада пастга тушаётган сувни шамол учириб юбораётганини кўриш мумкин. Кучли «Хагупит» тайфуни Хитойнинг Чжэцзян провинциясига ёпирилиб келди. Шамол тезлиги соатига 136 километргача етди, айрим шарқий соҳилбўйи туманларида тўрт метр баландликдаги тўлқинлар қайд этилди. 380 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга кўчирилди.
Автомобиль ва темирйўл қатновлари издан чиқди. Поезд ҳаракати тўхтатилди, баъзи автомагистраль йўллари ёпилди, кўпгина уйлар электрсиз қолди. «Хагупит» тайфуни Тинч океанидан келди. Бу 2020 йил Хитойда қайд этилган тўртинчи тайфундир.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
“Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди