15:40 / 16.11.2020
1 357

Америка янги президентини Google ва Facebook тайинлади

Америка янги президентини Google ва Facebook тайинлади
Бу сафар Америка сайловларида “рус хакерлари” четда қолди, АҚШда ҳукуматни ахборот технологиялари соҳасидаги йирик трансмиллий корпорациялар эгаллаб олди.

Бу сафар Америка президент сайловлари машҳур “рус хакерларисиз” бўлиб ўтди. Ҳаммаси йирик трансмиллий компаниялар қўли остида бўлди. Американинг янги президентини Google ва Facebook тайинлади. Билл Гейтснинг Амазон директори Жефф Безосга тегишлди бўлган Washington Post нашридаги мақолалари эса сайловчилар учун ҳақиқий “йўриқномага” айланди.

“Менга яқинда - сени йирик технологик гигантлар қўллаб қувватламаса сайловда ғалаба қозонишнинг имкони йўқ деб айтишди. Келинг буни иложи борлигини биргалашиб уларга кўрсатиб қўяйлик”, - деган эди Дональд Трамп сайловдан бироз олдин.
Лекин у адашган эди. Шундан бир кун ўтиб улкан маъмурий қувватга эга бўлган ахборот технология компаниялари унга қарши ишлай бошлади.

Бугунги кунда йирк ОАВ ва интернет-платформалари бирлашган ҳолда Жо Байденни АҚШ президенти деб эълон қилишди. Ҳали сайлов натижалари расман эълон қилинмасдан туриб, сайловда йўл қўйилган кўплаб қонунбузарликлар ва қалбакилаштиришларга қарамасдан.

Сўнгги ойларда IT-корпорациялар раҳбарларини доимий равишда АҚШ Сенати ва Конгрессига чақириб турли масалалар бўйича ҳисобот беришлари талаб қилинмоқда. Мантиқий нуқтаи назардан қараганда ижтимоий тармоқ эгалари - Цукерберг (Facebook), Дорси (Twitter), Пичаи (Google)га - асосан республикачилар ҳужум қилишлари керак. Ахир ушбу тармоқлар айнан Трампни ёмонлашган эди.

Лекин аслида бошқача бўлиб чиқди. Иккала партия вакиллари ҳам IT гигантларга қарши чиқишди. Республикачилар ушбу компанияларни цензурада айблашган бўлса, демократ конгрессменлар BigTech компанияларини монополияда айблашди.

Республикачилар Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонуннинг 230-бўлимини бекор қилиш билан пўписа қилишди. Бу опраторларни ўз платформасида чоп этилган ҳар қандай контент учун жавоб беришга мажбур қилади. Яъни ўз ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблайдиган ҳар қандай шахс ёки компания уларни судга бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бу уларнинг банкрот бўлишига олиб келиши аниқ.

Демократлар эса IT компанияларга қарши монополияга қарши қонунни қўллашмоқчи. Бу қонун бозорнинг улкан улушини эгаллаб олган корпорацияларни бўлак бўлак қилиб ташлаш имконини беради. Ўз вақтида ушбу қонун Рокфеллернинг нефт бизнесини ва IBM корпорациясини бўлак-бўлак қилган эди.

Вазиятдан хулоса қилганда қизиқ манзара пайдо бўлади. Бир бирига қарши қақшатқич кураш олиб бораётган икки партия IT-корпорацияларга қарши курашда гўёки бирлашгандек. Нега бундай бўлди?

Ўтган йил АҚШда ҳукумат тизими қандай ўзгариб келаётганини яққол намойиш қилди десак хато бўлмайди. Президент Трамп бутун дунё кўз олдида ҳукуматни қўлидан бой бериб келди. Шу билан бир вақтда бутун америка ва бутун дунё янгиликлар трендини ҳам IT гигантлари яратишди, десак хато бўлмайди. Ижтимоий тармоқлар Трампни ёвузлаштиришди, унинг тарафдорларига ҳужум қилишдт, Black Lives Matter ҳаракатини дунё миқёсига кўтаришди.

Гейтс, Безос ва Цукерберг “кўрсатмалари” жойларда Демократик партияга мансуб маҳаллий мэр ва губернаторлар томонидан аниқ бажарилди. Президент бошқарув жараёнидан деярли чиқариб ташланди, десак ҳам бўлади.

Масалан Нью Йорк мэри Трампнинг тўғридан-тўғри буйруқларини бажаришдан бош тортиб ўз шаҳрида тартибсизликларга йўл очиб берди.
Сиэтл шаҳри мэри эса, Twitterда президентга жавобан сурбетларча “Ўз бункерингда ўтиравер!”, деб ёзди.

Ноябрда бўлиб ўтган президент сайловлари ҳам ҳеч нарса ўзгартира олмади. Жо Байден – ўзининг қўлидан ҳеч нарса келмайдиган, ҳукумат бошқарув дастакларидан узоқ бўлган марионетка президент ролига кўпроқ мос келишини кўрсатди.

Жойларда ўз куч имкониятларидан келиб чиққан ҳолда— мэр ва губернаторлар бошқарувни олиб боради. Уларнинг устидан эса – трансмиллий компания эгалари, мультимиллиардерлар бошқарувни олиб боради. Ёки уларанинг ортида турган, кенг оммага янада нотаниш бўлган қандайдир мавҳум шахслар.

Ушбу икки қаватли бошқарув тизимида АҚШ президенти ёки бир қатор сиёсатчиларига умуман ўрин йўқ. Америка конгрессменларини, қайси партиядан бўлишидан қатъий назар – айнан мана шу нарса қўрқитмоқда. Улар ўзларини бир зумда кераксиз бўғиндек ҳис қилиб қолишди.

Америкаликлар бир зумда “рус хакераларини” унутганлари ҳам бежиз эмас. Дастур кодини кирил алифбосида ёзадиган (ха-ха) ўша ёлғондакам ёвузлар – жуда оддий ва тушунарли хавф эди. Турли миллат махсус хизматлари бир-бирининг томорқасига ана шундай тошлар отиб туришини одатий ҳол деса ҳам бўлади.

Лекин IT-корпорацияларнинг таъсир даражасининг кескин ўсиши — бу ҳар қандай давлат ҳукуматини, уларнинг махсус хизматлари, сиёсатчилари ва ҳатто чарчамас Нэнси Пелоси билан билан бирга қўшиб бир зумда четга суриб қўйиши мумкин экан.

Бир неча йил олдин Россияда ҳам маҳаллий либераллар эркин Интернет ҳақида орзу қилишар эди. Бугун эса биз Америка мисолида мутлақ эркин интернет қандай бўлишини кўриб турибмиз. Улар ўзлари овоз берган эмас мутлақ бошқа президентга эга бўлишди. Бундан хулоса шуки , Интернет назоратисиз давлат суверенитети ҳам йўқ экан.

Хусусий бизнесда идеология бўлиши мумкин эмас, деган гапларга қарамасдан, Интернет-корпорациялар бутун дунёга аниқ ва равшан сиёсий дастурни синглирмоқда. Бугунги кунда унинг маъноси қуйидагилардан иборат: оқ танлилар ҳуқуқларини чеклаш, радикал “яшил” дастурни қўллаб қувватлаш, деиндустриализация, денационализация ва бутун дунё бўйлаб “маданий” урушлар қўзғаш.

Ушбу унчалик мураккаб бўлмаган дастурдан дунёнинг барча давлатларида осонгина нусха кўчирилмоқда. Маслан Black Lives Matter ҳаракатлари ҳатто Япониягача етиб борди.

Бундан дунёнинг ҳар қандай жойида Америкада бугун ўрнатилган, тепада айтиб ўтилган “икки қаватли ҳукумат” тизимини ўрнатиш мумкин деган хулосага келиш мумкин.

Миллий интернет устидан назорат ўрнатишга қарши бўлганлар, аксарият ҳолларда IT-империялар хусусйи корхона эканига ва ижтимоий тармоқ эгалари ўз “дўкочаларида” исталган қоидаларни ўрнатишлари мумкинлигини айтишмоқда. Лекин ушбу компанияларнинг монополияга хос характери, миллионлар кишилар фикрини цензура остига олиш имконини беради ва шу билан бирга миллиардлаб кишилар орасида ҳар қандай ҳатто одамхўрликкача бўлган ёввойи ғояларни ҳам тарқатиш имконини беради. Гитлер партиясининг асосий тарғибот нашри бўлган "Фолькишер Беобахтер" ҳам бир вақтлар хусусий нашриёт бўлганини унутмаймиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)