date

Character.AI иловасига ижтимоий лента қўшилди

Character.AI иловасига ижтимоий лента қўшилди

Character.AI ўз иловасида янги ижтимоий лента функциясини синашни бошлади, деб TechCrunch.com хабар берди. Янги имконият фойдаланувчиларга чатдан ташқари контент кўриш ва бошқалар билан тажриба алмашиш имконини беради.

Компаниянинг айтишича, “social feed” функцияси орқали фойдаланувчилар бошқа одамлар ёки AI қаҳрамонлар билан бўлган қизиқарли суҳбатлардан лавҳаларни кўришлари мумкин.

Бу янгилик Character.AI’ни оддий чат платформасидан кўпроқ ижтимоий тажрибага эга хизматга айлантиришга қаратилган.

Функция ҳозирча чекланган миқдордаги фойдаланувчиларга тақдим этилмоқда, аммо яқин ойларда кенгроқ аудитория учун ишга туширилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Character.AI иловасига ижтимоий лента қўшилди