Бразилиялик эркак 8 километрли марафонни маст ҳолатда югуриб ўта олди. У иштирок этган видео вирусга айланди. У шиппак кийган бўлса-да, баъзи спортчиларни ортда қолдирди.
Pravilamag хабарига кўра, марафоннинг кутилмаган иштирокчиси 32 ёшли Исак Алмейда бўлди. Югуриш олдидан у бир тунни барда ўтказган ва старт чизиғига тасодифан, қаттиқ маст ҳолатда келиб қолган. У ўз ҳолатига ва спорт кийимининг йўқлигига қарамай, спортчиларга қўшилишга қарор қилган.
Натижада Исак маррани кесиб ўтишга муваффақ бўлди, ҳаттоки бир нечта спортчини ортда қолдирди. Югуриш ташкилотчилари, у иштирокчилар рўйхатида бўлмаса-да, унга медал топширди. Бразилияликнинг ўзи эса зарарли одатларни тарк этиб, югуриш билан шуғулланишга ваъда берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар