Tesla ўзининг Dojo AI-суперкомпьютерини ишдан чиқарганини маълум қилди, деб TechCrunch.com хабар берди. Илгари Илон Маск уни тўлиқ автоном ҳайдаш технологиясини ривожлантиришда ҳал қилувчи восита деб атаган эди.
Dojo 2023 йилда ишга туширилиб, улкан ҳисоблаш қуввати орқали Tesla’нинг автопилот ва сунъий интеллект тизимларини ўқитиш учун ишлатилган.
Компания қарорни ресурсларни самарали тақсимлаш ва бошқа ҳисоблаш инфратузилмаларидан фойдаланиш зарурати билан изоҳлади.
Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, Dojo’нинг ёпилиши Tesla’нинг автоном ҳайдаш бўйича режаларида йўналиш ўзгариши ёки қийинчиликлар мавжудлигини кўрсатиши мумкин.
Шу билан бирга, Tesla AI тизимларини ривожлантиришдаги ишлар тўхтамаслигини ва ҳисоблаш қувватини ташқи провайдерлар орқали таъминлашини билдирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!