date

Канададаги кичик қаҳрамон: Шпиц уйга кирган айиқни қўрқитиб ҳайдади (фото)


Канададаги кичик қаҳрамон: Шпиц уйга кирган айиқни қўрқитиб ҳайдади (фото)

Канадада ҳайратланарли воқеа юз берди: кичкинтой померан шпиц улкан айиқни уйдан ҳайдаб чиқарди. Ванкувер шаҳрида яшовчи Кейла Кляйннинг уйидаги кузатув камералари ёзиб олган лавҳа ижтимоий тармоқларда тезда машҳур бўлди, деб ёзмоқда Pravilamag.

Видеода кўриш мумкинки, айиқ уй эшигидан кириб келади. Бироқ уйни қўриқлаётган ҳушёр ва жасур Скаут номли шпиц айиққа бир зумда қарши отилди. Ҳайвоннинг ғайратидан ҳайратга тушган айиқ орқага чекиниб, ҳовли орқали қочиб кетди.

Кейла Кляйннинг айтишича, айиқ уларнинг ҳовлисига аввал ҳам кирган. Лекин бу сафар у Скаутнинг нонуштасини еб қўйган ва бу кичик итни янада ғазаблантирган. “Скаутнинг жасорати мен учун фахр, лекин бундан кейин эшикларимизни яхшироқ ёпиб қўямиз”, — дейди Кейла.

Табиат мутахассислари эса ҳушёрликка чақириб, айиқлар яшайдиган ҳудудларда озиқ-овқат қолдиқларини ташқарида қолдирмасликни тавсия этмоқда. Чунки айиқлар одам яшайдиган жойларга одатланиб қолса, улар учун ҳам, одамлар учун ҳам хавфли вазиятлар келиб чиқиши мумкин.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канададаги кичик қаҳрамон: Шпиц уйга кирган айиқни қўрқитиб ҳайдади (фото)