date

Хитойда осма кўприк узилиб, 5 киши ҳалок бўлди

Хитойда осма кўприк узилиб, 5 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги туристик ҳудудлардан бирида осма кўприк узилиб кетди, деб “Синхуа” хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 6 август куни Или шаҳрида содир бўлган. Кўприкнинг осма арқонларидан бири узилиши натижасида у ёниб кетиб, унда турган одамлар сувга қулаган. Жами 29 киши кўприкдан тушиб кетган, шундан 5 нафари ҳалок бўлган, 24 нафари ярадор. Жароҳатланганлардан 22 нафари енгил, 2 нафари оғир аҳволда. Ҳозирда улар маҳаллий шифохонада даволанмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кўприкнинг бир томонга қаттиқ ёниб қолгани, одамлар эса ён тўрдaн ушлаб қолишга ва нариги томонга ўтишга урингани кўрилади. Кадрларда сувга тушганларга ёрдам кўрсатилаётгани ҳам акс этган.

Маълумот учун, Хитойда ҳозирда чивинлар орқали юқадиган чукунгунья вируси кенг тарқалган. Мамлакатда 7 мингдан ортиқ киши касалликка чалинган бўлиб, ҳукумат ҳашаротларга қарши дори сепиш ва дронлардан фойдаланиш чораларини кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда осма кўприк узилиб, 5 киши ҳалок бўлди