date

Осиё чемпионати. Қизларимиз Бангкок рингини титратди...

Осиё чемпионати. Қизларимиз Бангкок рингини титратди...

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида қизғин ва шиддатли тарзда ўтаётган 22 ёшгача бўлган боксчилар ҳамда ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига кириб келди. Бу марра, шубҳасиз, ҳар бир спортчи учун энг масъулиятли ва унутилмас палла ҳисобланади.

Бугундан бошлаб рингда энг кучлилар аниқланадиган ҳал қилувчи жанглар старт олди. Мусобақанинг илк куниёқ ёшлар (U-19) тоифасидаги қизлар жамоалари Осиё чемпиони унвони учун қўлларидан келган барча маҳорати ва жасоратини намойиш этишди.

Ҳозиргина юртимизнинг жасур ва иродали қизлари иштирокидаги финал баҳслари якунланди ва натижалар мухлислар қалбини фахр туйғулари билан тўлдирди.

— Аввало, -48 кг вазндаги баҳсда Мафтуна Мусурмонова мезбон мамлакат спортчиси Чиранан Даппҳонҳан билан юзма-юз келди. Жангда барча кучини ишга солганига қарамай, очколар эвазига имкониятни бой берди ва кумуш медал билан чекланди. 

— -60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Севара Маматова ҳақиқий усталик ва ҳужумкорлик намунасини кўрсатди. Ҳиндистонлик рақиби Винини бир дақиқа ҳам ўзини эркин ҳис қилишга қўймасдан, ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медалга эга чиқди.

— -70 кг вазндаги ҳал қилувчи жангда Райҳона Қурбонбоева кўп тажрибали Хитой вакили Абудурейиму Алимирега қарши майдонга чиқди. Қатъий курашга қарамасдан, жанг мезонига кўра 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраб, кумуш медал билан тақдирланди.

— +80 кг вазн тоифасидаги финалда Собирахон Шахобиддинова ўзининг ноёб тажрибаси ва иродаси билан яна бир бор Осиёда тенги йўқлигини исботлади. Ҳиндистонлик Парчи Токас устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, тўртинчи бор қитъа чемпиони унвонига эга бўлди.

Бангкокдаги бу финал кечаси аёллар боксимиз тарихида яна бир ёрқин саҳифа бўлиб кирди. Мухлисларимиз эса юртимиз қизлари рингда яна кўп бора шундай шонли дақиқаларни улуғлашларига ишонишади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё чемпионати. Қизларимиз Бангкок рингини титратди...