Фото: Unsplash
Сан-Францискода истиқомат қилувчи Стефан Томас исмли дастурчи ҳозирда қиймати 220 миллион долларни ташкил этадиган биткоинларга эгалик қилади. Фақат у криптовалютадан фойдалана олмайди, чунки электрон ҳамёни паролини унутиб қўйган. The New York Times криптовалютаси жойлашган ҳамёнлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлган бир неча киши ҳақида маълумот берди.
Томас биткоинларни 2011 йилда, криптовалюта ҳақида маълумот берувчи қисқа ролигидан сўнг олган. Буни кўрган биткоин мухлиси дастурчига миннатдорчилик билдириб, унга 7002 биткоин совға қилган. Томас биткоин-ҳамён паролини қоғозга ёзиб қўйган ва ўтган давр оралиғида у, албатта, йўқолиб кетган.
Дастурчининг тўғри паролни топишга 10 та уриниши бўлган, ҳозирда у 8 тасидан фойдаланиб бўлди. Томаснинг сўзларига кўра, у энг кўп фойдаланган комбинацияларини терган, бироқ тўғри чиқмаган. Эндиликда унда иккита имконият қолган, агар нотўғри комбинация терилса ҳамёнга кириш блокланади.
Таҳлилчиларнинг баҳолашича, мавжуд 18,5 миллион биткоинларнинг 20 фоизга яқини йўқолган ёки қандайдир ҳолат билан блокланган. Умумий ҳисобда уларнинг қиймати ҳозирда 140 миллиард долларни ташкил этади.
Йўқолган рақамли калитларни топишга ёрдам бериш билан шуғулланувчи Wallet Recovery Services компаниясининг маълум қилишича, ҳозирда кунига 70 га яқин сўровлар ўз бойлигини қайта тиклаш борасида келиб тушмоқда. Бу бир ой олдинги кўрсаткичдан 3 баробар юқори. Уларнинг аксарияти биткоинларга 10 йилдан буён эгалик қилиб келади.
Барбадослик яна бир тадбиркор Габриэль Абед ҳамкасби ноутбигини формат қилиб юборгани сабаб 800 биткоинини йўқотиб қўйган (тахминан 25 миллион доллар).
Стефан Томас эса ҳозирча парол теришдан тўхтаб турибди, биткоин-ҳамёнлардан фойдаланиш йўлида бошқа янги имкониятлар пайдо бўлгунга қадар кутишга қарор қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?