date

Ўзбекистонликлар Туркияга саёҳатни янада кўпроқ танламоқда

Ўзбекистонликлар Туркияга саёҳатни янада кўпроқ танламоқда

Ўзбекистон фуқароларининг Туркияга бўлган қизиқиши яна ўсмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, 2025 йилнинг январ–октябр ойлари давомида 230,8 мингдан зиёд юртдошларимиз қўшни мамлакатга турли мақсадларда йўл олган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,3 фоизга кўп бўлиб, Туркиянинг ўзбекистонликлар учун энг оммабоп йўналишлардан бири сифатида қолaётганидан дарак беради.

Миллий статистика қўмитаси эълон қилган рақамларга кўра, жами 230 844 нафар саёҳатчининг Туркияга ташрифи қуйидагича тақсимланган:

  • 172,4 минг киши – дам олиш ва туризм мақсадида йўл олган;

  • 51,3 минг киши – қариндош ва яқинларини кўриш учун сафарига чиққан;

  • 2,3 минг нафар – таълим олиш мақсадида борган;

  • 3,3 минг киши – тиббий муолажалар учун Туркияни танлаган;

  • 1,6 минг киши – хизмат сафарлари доирасида йўлга чиққан.

Экспертлар фикрича, Туркиянинг хизмат сифати, қулай логистикаси, тарихий ва маданий муҳити, шунингдек бюджетга мос турпакетлари Ўзбекистон сайёҳлари учун мазкур йўналишни янада жозибадор қилмоқда. Айниқса, Анталия, Истанбул, Измир каби шаҳарлар йил давомида юқори талабни сақлаб келмоқда.

Шу тариқа, Туркия ўзбекистонликлар учун нафақат дам олиш, балки ўқиш, даволаниш ва хизмат сафари учун ҳам энг кўп танланадиган мамлакатлардан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонликлар Туркияга саёҳатни янада кўпроқ танламоқда