
Италия чемпионати 14-тури марказий учрашувида Туриннинг "Ювентус" клуби меҳмондаги баҳсда 2023-йилда Лучано Спаллетти бошчилигида чемпионликни қўлга киритган "Наполи"га мағлуб бўлди. Туринликлар бош мураббийи Спаллетти ўйиндаги муваффақиятсизлик ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Эҳтимол, "Наполи" майдонга ғалабага бўлган катта иштиёқ билан тушган. Биз эса жуда журъатсиз ўйнадик.
Футболчилардан тўпни кўпроқ назорат қилишларини хоҳлагандим, бу рақибни ноқулай ҳолатга тушириши мумкин эди. Аммо ўрнига биз жуда кўп хатога йўл қўйдик", деди Спаллетти calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида.
Кейинги турда "Ювентус" А Серия доирасида "Болоня" клуби билан баҳс олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.