date

Конте: "Жамоамдан фахрланаман"


Италия чемпионатининг ўн тўртинчи туридаги марказий ўйинда "Наполи" ўз уйида Антонио Конте собиқ жамоаси "Ювентус"ни мағлубиятга учратди. "Наполи" бош мураббийи Конте ушбу муваффақиятдан жуда мамнунлигини билдирди.

"Ўйинчиларимни алоҳида табриклайман. Уларга жуда миннатдорман, жамоамдан фахрланаман.

Ёшларим ўсди, улар ҳозирги вазиятни яхши англайди ва масъулиятни ҳис қилишади. Энди эса Чемпионлар лигасидаги "Бенфика"га қарши ўйинга тайёрланишимиз керак", – деди Конте calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида.

Ушбу ғалаба натижасида "Наполи" А Серия турнир жадвалида яна биринчи ўринни қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Конте: "Жамоамдан фахрланаман"