Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байденнинг фаолиятини маъқуллаш бўйича рейтинг у президентликка киришганидан буён энг паст даражага тушиб кетди. 6 октябрь куни АҚШнинг Квиннипиак университети томонидан ўтказилган сўровнома натижалари шундан далолат беради.
Сўровномада қатнашган америкаликларнинг 53 фоизи Байденнинг фаолиятини салбий, атиги 38 фоизи эса ижобий баҳолаган. Уч ҳафта олдин худди шу университет ўтказган аввалги сўровномада 42 фоиз аҳоли Байденга ижобий, 50 фоизи эса салбий баҳо берганди. Шундай қилиб, Америка президентининг нуфузида пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.
Байденнинг фаолиятини баҳолашда сиёсий қарашлар ўта муҳим роль ўйнайди. Унинг ишига республикачилар орасида респондентларнинг 94 фоизи, демократлар орасида эса атиги 10 фоизи салбий баҳо берган. Бироқ ўзини маълум бир сиёсий куч аъзоси деб ҳисобламайдиганлар орасида президентни қўллаб-қувватлаш рейтинги, ҳатто республикачилардаги ўртача кўрсаткичдан ҳам паст. Бу тоифадаги респондентларнинг 60 фоизи Оқ уй эгасининг саъй-ҳаракатларини салбий, фақат 32 фоизи ижобий баҳолаган.
Америкаликлар, айниқса, президентнинг иммигрантлар сиёсати ва АҚШнинг жанубий чегарасидаги вазиятдан норози. Президентнинг бу борадаги фаолиятига 67 фоиз салбий, 23 фоиз ижобий баҳо берилган.
Сўровнома иштирокчиларнинг атиги 28 фоизи Байденнинг Афғонистон масаласидаги сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирган, 50 фоизи Афғонистонни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ у ерда маълум миқдордаги кучларни қолдириши кераклигини, 15 фоизи ҳарбийларни умуман олиб кетмаслик кераклигини айтган. Америкаликларнинг 72 фоизи иқтисодиётнинг аҳволидан маълум даражада норози. Сўровномада бутун мамлакат бўйлаб АҚШнинг 1326 фуқароси иштирок этди. У 1 октябрдан 4 октябргача ўтказилган, статистик хато 2,7 фоизга тенг.
Август ойида «Толибон» Афғонистонни эгаллагандан сўнг Байденнинг рейтинги 46 фоизгача тушиб кетганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)