date

Ғийбат ҳақидаги кутилмаган натижа: олимлар ҳайратда!

Ғийбат ҳақидаги кутилмаган натижа: олимлар ҳайратда!

Калифорния университети олимлари қизиқ натижага эришди — мунтазам равишда бошқалар ҳақида гаплашадиган жуфтликлар ўз муносабатларидан кўпроқ қониқиш ҳиссига эга экан. Бу ҳақда PsyPost нашри хабар берди.

Тадқиқотда Жанубий Калифорнияда камида бир йил бирга яшаган 76 жуфтлик иштирок этди. Ҳар бир иштирокчига суҳбатларни ёзиб оладиган махсус қурилма берилди ва улар икки ҳафта давомида уни тақиб юришди. Натижада уйда, ишда ва дўстлар орасида қилинган суҳбатлардан 100 мингга яқин аудио ёзув тўпланди.

Таҳлил жараёнида экспертлар жуфтликлар бошқалар ҳақида гаплашган қисмларни ажратиб олди. Бу ҳолатлар ғийбат сифатида баҳоланди. Маълум бўлишича, деярли барча жуфтликлар ҳар куни ўртача 38 дақиқа бошқаларни муҳокама қилишга сарфлайди.

Тажриба якунида иштирокчилардан шахсий ҳаётларидан қанчалик мамнун эканликлари ҳақида сўровнома тўлдириш сўралди. Натижалар шуни кўрсатдики, тез-тез ғийбат қиладиган жуфтликлар ўз муносабатларидан анча кўпроқ мамнун.

Олимлар таъкидлашича, бошқалар ҳақида фикр алмашиш кўп ҳолларда салбий деб баҳоланса-да, бу жараён жуфтликлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлайди ва уларнинг ижтимоий алоқаларини кенгайтиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ғийбат ҳақидаги кутилмаган натижа: олимлар ҳайратда!