Lay’s бренди ўзининг қарийб бир асрлик тарихидаги энг катта янгиланишни бошдан кечирмоқда. PepsiCo маълумотига кўра, компания Lay’s учун тубдан ребрендинг ва рецепт янгиланишини амалга оширмоқда.
PepsiCo’нинг бош дизайн директори Карл Герхарднинг сўзларига кўра, мазкур янгиланиш бренднинг асосига бўлган муҳаббат ва содиқлик рамзидир. “Янги дизайн орқали жамоамиз Lay’sнинг бутун дунёда танилган таъмини замонавий услубда намоён этади”, — дейди у.
Lay’s эндиликда ҳар бир чипнинг марказида ҳақиқий картошка ва ҳақиқий инсон меҳнати борлигини кўрсатишни мақсад қилган. Компания сунъий таъм ва ранглардан воз кечиб, истеъмолчиларга соғломроқ ва кенгроқ маҳсулот турларини таклиф этишни режалаштирмоқда.
Lay’s Baked ва Lay’s Kettle Cooked турлари ҳам янгиланган рецепт асосида қайта ишланмоқда. Масалан, пиширилган чиплар энди зайтун мойида тайёрланади ва оддий чипларга нисбатан 50 фоиз камроқ ёғ сақлайди. Денгиз тузи билан тайёрланадиган янги Lay’s esa авакадо мойидан фойдаланади ва ёғ миқдори 40 фоизга камайтирилган.
Дунё бўйлаб 4000 дан ортиқ картошка навлари мавжуд, аммо уларнинг атиги 10 таси Lay’s ишлаб чиқариши учун мос ҳисобланади. Компания фермерлар билан ҳамкорликда энг сифатли картошкани етиштириш учун 9 йилгача вақт сарфлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!