АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден простата бези саратони ташхиси қўйилганидан сўнг, даволанишнинг янги босқичига ўтди. NBC News хабар беришича, 82 ёшли Байден ҳозирда нур терапияси ва гормонал даво курсини ўтамоқда.
Собиқ президент матбуот котиби маълум қилишича, мазкур даво жараёни Байден учун махсус ишлаб чиқилган комплекс режа доирасида амалга оширилмоқда. Манбаларнинг айтишича, нур терапияси тахминан беш ҳафта давом этади ва бу Байденнинг касалликка қарши курашидаги янги ва муҳим босқич ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил май ойида Байденнинг вакиллари унда суяк метастазлари билан кечаётган простата саратони аниқланганини маълум қилган эди.
“Гарчи саратоннинг бу тури нисбатан тажовузкор бўлса-да, у гормонларга сезгир бўлиб чиқди. Бу эса касалликка қарши самарали даво усулларини қўллаш имконини беради”, — дейилади Байденнинг матбуот хизмати баёнотида.
Мутахассислар таъкидлашича, мазкур даво жараёни саратон ўсмасини назорат қилиш ва унинг тарқалишини тўхтатишда муҳим аҳамият касб этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!