date

2026 йил учун илмий кадрлар тайёрлаш квоталари тасдиқланди

2026 йил учун илмий кадрлар тайёрлаш квоталари тасдиқланди

Ўзбекистонда 2026 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантура босқичларига қабул квоталари белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, келаси йилда илмий кадрлар тайёрлаш тизими бўйича жами 5300 та квота ажратилди. Шундан 4094 та ўрин таянч докторантурага, 714 та ўрин докторантурага, 398 та ўрин эса стажёр-тадқиқотчилик йўналишига тўғри келади.

Бундан ташқари, мақсадли докторантура дастурлари (DSc ва PhD) учун 76 та ўрин, ҳамда экология соҳасидаги хотин-қизлар учун махсус 18 та квота ажратилгани маълум қилинди. Бу — фан ва илмий тадқиқотларда аёллар фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ҳужжатлар қабули 2025 йил 5 ноябргача давом этади. Номзодлар стажёр-тадқиқотчилик ва олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари бўйича ўз аризаларини тақдим этишлари мумкин.

Таълим жараёнлари ва стипендиялар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Шу тариқа, мамлакатда илмий салоҳиятни ошириш, янги тадқиқотчилар авлодини шакллантириш ва фан соҳасида барқарор ривожланишни таъминлаш кўзда тутилган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу қарор илмий муассасаларда кадрлар етишмовчилигини қисқартириш ҳамда ёш олимлар учун кенг имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2026 йил учун илмий кадрлар тайёрлаш квоталари тасдиқланди