Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагоглар учун жорий йилнинг август–декабр ойларида ўтказиладиган малака тоифаси синовлари бўйича аниқ сана ва йўналишлар белгиланди. Бу ҳақда Таълим инспекцияси маълум қилди.
Қарорга кўра, синовлар 21 октябрдан бошлаб турли фан йўналишларида босқичма-босқич ўтказилади.
21 октябр
Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти, Тожик, Туркман, Қирғиз ва Қозоқ тиллари ва адабиётлари.
22 октябр
География, Биология, Иқтисодий билим асослари.
23 октябр
Информатика ва ахборот технологиялари.
24 октябр
Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, психологлар, мусиқа раҳбарлари, чет тиллари ўқитувчилари (инглиз, рус, француз, немис), жисмоний тарбия, дефектолог ва логопед мутахассислар ҳамда методистлар учун синовлар бўлиб ўтади.
25 октябр
Жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари бўйича.
27 октябр
Тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда тарбия фанлари.
28–29 октябр
Ўзбек тили ва адабиёти (ўзбек синфлар учун), давлат тили бўйича синовлар.
29 октябр
Кимё ва физика фанлари.
30–31 октябр
Умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчилари учун.
1 ноябрь
Тасвирий санъат, чизмачилик ва технология фанлари бўйича, шунингдек чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик йўналишида.
3–7 ноябр
Бошланғич таълим ўқитувчилари учун синовлар.
7 ноябр
Француз, немис, япон, корейс ва хитой тиллари, психолог, дефектолог ва логопед мутахассислар учун.
8 ноябр
Ўзбекистон Бадиий академияси ва Маданият вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотлари педагоглари учун педагогик маҳоратини баҳолаш.
10–11 ноябр
Математика фанидан синовлар.
11–12 ноябр
Қорақалпоқ тили (давлат тили сифатида) ва Қорақалпоқ тили ва адабиёти йўналишлари бўйича.
Педагоглар малака тоифаси (тест) синовларига шахсий идентификация ИД-картаси ёки фуқаролик паспорти билан келишлари керак.
Таъкидланишича, зарурат туғилган ҳолларда синов кунлари ўзгартирилиши ёки қўшимчалар киритилиши мумкин. Бундай ҳолларда педагоглар олдиндан қўшимча равишда хабардор қилинади.
Бу синовлар нафақат педагоглар малакасини баҳолаш, балки уларнинг билим ва тажрибасини амалда кўрсатиш учун муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!