16:30 / 10.10.2021
2 265

"COVID-19"га оид янги назария: бу сафар у лаборатория "маҳсули" экани ишонч билан айтилди

"COVID-19"га оид янги назария: бу сафар у лаборатория "маҳсули" экани ишонч билан айтилди
Фото: Reuters
Америка Қўшма Штатларда "COVID-19" патогенининг келиб чиқиши ҳақида яна бир версия илгари сурилди. Унга кўра, коронавирус дастлаб 2012 йил хитойлик кончида аниқланган.

Коронавируснинг янги тури 2012 йилда хитойлик кончи танасида пайдо бўлган ва ривожланган бўлиши мумкин. Худди шу версияни “Bioscience Resource Project” ижрочи директори Жонатан Латэм илгари сурмоқда, деб ёзмоқда “The Telegraph” газетаси.

Унинг сўзларига кўра, вирус бир кишининг танасида узоқ вақт бўлганида кўп мутацияга учраши, эволюцион сакрашларини амалга ошириши мумкин.

Кончи организмида SARS-CoV-2 пайдо бўлишига олиб келган юзлаб мутациялар юз берган. Бизнинг назариямиз шуни кўрсатадики, шундай эволюция 2012 йилда сирли касалликдан кейин кончилар ўпкасида содир бўлган ва вирус тарқалиш пайтида олинган тиббий намуналар кончилардан олинган намуналар билан бир хил чиққан”, дейди Латэм.

Нашрнинг аниқлик киритишича, 2012 йилда бир гуруҳ хитойлик кончилар Юннан провинциясидаги конда кўршапалаклар қолдиқларини бузиб ташлашади. Кейин уларнинг айримлари сирли касаллик билан оғриган. Кончилардан олти нафарига пневмонияга ўхшаш ташхис қўйилади. Уч нафари вафот этади, яна уч нафари олти ойгача касалхонада муолажа олган.

Орадан бир йил ўтиб, айни шу ҳудудда Ухан шаҳри олимлари RaTG13 коронавирусини топадилар ва бу 96 фоиз "COVID-19" келтириб чиқарган вирусга ўхшайди.

"Кон атрофида коронавируслар хилма-хил ва кўп бўлган ҳамда кончиларнинг баъзилари узоқ вақт касалхонада ётгани бизга маълум. Уларни даволаш олти ой давом этди ва бу янги мослашган коронавирусларнинг эволюциясига олиб келган”, дейди Латэм.

Унинг сўзларига кўра, кончидан олинган намуналар Ухандаги лабораторияга ўрганиш учун юборилган. Айнан шу ердан вирус сизиб чиққан ва бу пандемияга олиб келган.

Вирус 99 фоиз лабораториядан тарқалган
Ушбу назариядан сўнг Америка матбуотида коронавирус пандемияси лаборатория "маҳсули" назариясига оид янги даъволар янада кўпайди.

Иллюстратив фото
Жумладан, “The Wall Street Journal” нашрида Калифорния университетининг фахрий профессори Ричард Мюллер ва “Atossa Therapeutics” асосчиси Стивен Квейнинг фикрлари келтирилган.

Мутахассисларнинг таъкидига кўра, пандемия бошланишидан олдин Хитойнинг Хубей ва Шанси провинцияларида Ўткир респиратор вирусли инфекциялари (ОРВИ) симптомлари бўлган, аммо қўзғатувчиси номаълум касалланиш ҳолатлари кўп қайд этилган.

Агар янги коронавирус олимлар томонидан яратилган бўлса, у лабораториядан чиқмасдан олдин жамиятда инфекция ҳолатлари кузатилмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўрганишлари давомида сақланган намуналар таҳлил қилинди ва уларда пандемиядан олдинги инфекциялар даражаси нолга тенг бўлди», деб ёзади нашр.

Олимларнинг фикрига кўра, барча фактлар коронавирус лабораториядан сизиб чиққанини кўрсатмоқда, чунки унинг эволюциясини тезлаштириш учун технологиялар ишлатилган. Шундан келиб чиқиб, америкалик мутахассислар бу гипотеза эҳтимолини 99 фоизга баҳоламоқдалар.

Фазлиддин Абилов тайёрлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "COVID-19"га оид янги назария: бу сафар у лаборатория "маҳсули" экани ишонч билан айтилди