Хитойда хизмат итлари билан кўз ёшли видолашув маросими

1 дақиқа ўқиш2.2K
Хитойда хизмат итлари билан кўз ёшли видолашув маросими

Хитойда инсонлар ҳаётини қутқариш ва хавфли вазиятларда жасорат кўрсатган полиция итлари шарафига таъсирли маросим ўтказилди. Тўртта хизмат ити узоқ йиллик хизматдан сўнг расман нафақага чиқарилди ва янги оилаларга топширилди. Бу ҳақида South China Morning Post хабар берди.

Маросимда 2017 йилда фирибгарларни ушлашга ёрдам берган 10 ёшли белгиялик овчарка Метт, сапёр сифатида хизмат қилган 10 ёшли кокер-спаниел Керри, тайфун пайтида уч инсонни қутқарган 10 ёшли малинуа – Мажингтиан ва портловчи моддаларни излашда тажриба тўплаган 8 ёшли лабрадор ретривер Ели ўз устозлари билан хайрлашди.

Айни пайтда маросимнинг онлайн трансляцияси уч миллиондан зиёд томошабин тўплади. Хайрлашув чоғида энг таъсирли лаҳза Елининг ўз мураббийини кўриб қолиши бўлди. Ит кутилмаганда арқондан чиқиб, устозига қараб югурди. Бу манзара маросим иштирокчиларини кўз ёшга солди.

“Елининг ўз мураббийига югурганини кўрганимда қалбим титраб кетди. Бу тўртта итнинг устозлари билан қандай мустаҳкам боғланганини англадим”, деди маросим иштирокчиларидан бири.

Хитойда хизмат итлари жуда қийин саралаш ва машғулотлардан ўтишади. Танлов жараёни бир ёки икки йил давом этиб, улар ҳарбий-денгиз флоти, ҳарбий-ҳаво кучлари ёки полиция бўлинмаларида хизматга тайёрланади. Сўнгра беш йилдан саккиз йилгача хизмат қилишади.

Нафақага чиққан итлар учун эса янги уй қидирилади. Улар кўнгиллилар ёки ҳуқуқ-тартибот тизимидаги собиқ мураббийлар томонидан қабул қилинади. Шу тариқа қаҳрамон итлар тинч ҳаётга қадам қўяди, аммо уларнинг хизмат даврида кўрсатган жасорати ва садоқати эл орасида ёдда қолади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?