date

Лондонда 1,5 миллион аҳоли катта сиёсий акцияда қатнашди

Лондонда 1,5 миллион аҳоли катта сиёсий акцияда қатнашди

Лондон тарихидаги энг йирик намойишлардан бири бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, тахминан 1,5 миллион киши «Қиролликни бирлаштир» деган шиор остида кўчаларга чиқди. Катта оламшумул акция Темза дарёсининг жанубий соҳилида жойлашган Сазерк туманида бошланди.

Йиғилган халқ пойтахт марказига йўналди ва Уайтҳолл ҳукумат мавзеси сари ҳаракат қилди. Намойишчилар Вестминстер кўпригидан ўтиб, юришнинг асосий манзили – бош вазир Кир Стармер қароргоҳи олдидаги кўчада тўпланишди.

Ташкилотчиларнинг маълумот беришича, ушбу йирик ҳаракатни ўта ўнг қанот йўналиши билан танилган English Defence League ҳаракати асосчиси Томми Робинсон уюштирган.

Лондон кўчаларида тўпланган одамлар турли хил плакатлар, шиорлар ва даъватлар билан чиқиш қилди. Кузатувчилар таъкидлашича, бу ҳаракат Буюк Британиядаги сиёсий жараёнларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, намойиш нафақат сони билан, балки уюшганлиги ва сиёсий ранг-баранглиги билан ҳам тарихий воқеа сифатида қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондонда 1,5 миллион аҳоли катта сиёсий акцияда қатнашди