«Толибон» ҳукумати гиёҳвандликка қарши курашни қучайтирмоқда. Гиёҳвандлар қуруқ дарё устидаги кўприклар остида яшашади, чиқиндилардан ётоқ сифатида фойдаланишади. Уларнинг аксарияти реабилитация марказига мажбуран олиб борилиши керак.
Олдинги тузум даврида Кобулда минг ўринли шифохона очилган. Аммо толиблар ҳокимият тепасига келганидан бери, қайноқ нуқталарда рейдлар интенсивлиги сезиларли даражада ошди. Бундай «гиёҳвандлик кўприклари» гиёҳванд моддалар савдоси ва кўча жиноятларининг ўчоғидир.
Марказда беморлар яхшилаб текширилади ва тартибга келтирилади. Улар мавжуд воситалар ёрдамида гиёҳвандларларни реабилитация қилишга уринмоқда. Кўпчилик бу ерга бир неча марта қайтиб келади.
90-йилларда «Толибон» бошқарувида Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни кўпайганди. Гиёҳванд моддалардан олинган даромад эвазига толиблар мамлакат ичкарисида ҳам, ишғол кучларига ҳам, уларнинг рақобатчиларига қарши ҳам шундай муваффақиятли кураш олиб борди. Аммо 2000-йилларда бу афғонларнинг ўзларига таъсир қилди: героин нондан арзон бўлган мамлакатда гиёҳвандлар сони кескин ўса бошлади.
«Мамлакатимизда 3,5 миллион одам — эркаклар ҳам, аёллар ҳам гиёҳвандлар. Дунёнинг бошқа давлатлари билан таққослаганда, бу даҳшатли рақам. Агар Ислом Амирлиги ва нодавлат ташкилотлар бизга ёрдам берса, биз кўпроқ беморларни қабул қилиш имкониятига эга бўламиз», — дейди реабилитация маркази бош шифокори Аҳмад Зоҳир Султоний. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин