date

UFC жангчиси Sarukyan: “АҚШда кам еб ҳам семираман, Россияда эса тескари”

UFC жангчиси Sarukyan: “АҚШда кам еб ҳам семираман, Россияда эса тескари”
UFC жангчиси Arman Sarukyan АҚШ ва Россиядаги овқат сифати ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.

Спортчининг сўзларига кўра, профессионал жангчилар учун сифатли овқатланиш энг муҳим омил бўлиб, фақат оқсил ёки қўшимчалар билан куч олишнинг иложи йўқ. “Протеин — бу фақат қўшимча. Асл куч табиий овқатдан олинади”, — деди у.

Sarukyan АҚШда ва Россияда истеъмол қилган таомларини таққослаб шундай дейди:
“Россияда кўп еб ҳам вазним тушади, Америкада эса кам еганимга қарамай семираман. Демак, биздаги овқат анча сифатли.”

Унинг фикрича, Россияда ҳали ҳам табиий маҳсулотлар кўп, АҚШда эса фастфуд ва қайта ишланган таомлар устун. “Америкада тезлик муҳим, лекин соғлом эмас. Россияда эса табиий овқат топиш осон,” — дейди у.

Sarukyan сўнгида ҳазил билан қўшимча қилди:
“Россияда овқатланиб, соғлом бўламан. Америкада овқатланиб, оғир бўламан.”

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » UFC жангчиси Sarukyan: “АҚШда кам еб ҳам семираман, Россияда эса тескари”