date

Ришарлисон "Тоттенхэм"ни тарк этишга тайёр

Ришарлисон "Тоттенхэм"ни тарк этишга тайёр
Бразилиялик ҳужумчи Ришарлисон "Тоттенхэм" клубини тарк этишга тайёр. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.

Манбаларига кўра, 28 ёшли футболчи яқинлашиб келаётган трансфер ойнасидан янги жамоага ўтиши мумкин. Агар мос таклиф тушса, "Фламенго" уни Бразилияга қайтаришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, "Эвертон", "Орландо Сити" ва Саудия Арабистони клублари ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. Ришарлисон 2022 йилда "Тоттенхэм" сафида ўйнай бошлаган.

Жорий мавсумда у ҳамма мусобақаларда жами 16 ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва икки голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг трансфер қиймати 25 миллион еврога тенг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ришарлисон "Тоттенхэм"ни тарк этишга тайёр