date

Тошкент вилоятида психотроп дори воситалари топилди

Тошкент вилоятида психотроп дори воситалари топилди
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати томонидан маълумот берилишича, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида ЙПХ ходимлари томонидан "Оникс" автомобили тўхтатилиб текширилган. Мазкур текширув "Соғлом авлод – хавфсиз жамият" оператив-профилактик тадбирлари доирасида амалга оширилган.

Текширув давомида маълум бўлишича, автомобиль ичида икки фуқаро кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини ташиш билан шуғулланган. Воқеа жойида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, дори воситалари экспертизага юборилган.

Экспертиза натижаларига кўра, фуқароларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилади. Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Кучли таъсир қилувчи моддалар ёки психотроп воситалар савдоси ва ноқонуний муомаласи" моддасига биноан жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент вилоятида психотроп дори воситалари топилди