Фото: “Science Photo Library”
АҚШ мудофаа вазирлиги таркибида номаълум учувчи жисмлар мавжудлигини тадқиқ этувчи махсус бўлим ташкил этилмоқда. Янги тузилма фаолиятини мудофаа вазирининг разведка бўйича ўринбосари назорат қилади.
Мудофаа вазири ўринбосари Кэтлин Ҳикс ёпиқ ҳаво ҳудудларида номаълум учувчи объектларнинг пайдо бўлиши самолётлар парвози ҳамда миллий хавфсизликка таҳдид туғдиришини айтган. Пентагонга кўра, янги гуруҳ номаълум учар объектларни тадқиқ этиш ва эҳтимолий хатарларни бартараф этиш билан шуғулланади.
Мудофаа вазирлиги тизимида «учар ликопчалар» бўйича янги тузилманинг ташкил этилаётган бежиз эмас. Жорий йил июнь ойида АҚШ разведка идораси томонидан эълон қилинган ҳисоботда номаълум ва сирли учар объектлар бўйича 144 та кузатув ҳақида сўз боради.
Ўтган йиллар ичида денгиз авиацияси учувчилари тасвирга олган бир неча видеолавҳа эълон қилинган. Улардан бирида жуда катта тезликда ҳаракатланаётган объект кутилмаганда кўздан ғойиб бўлиши акс этган. АҚШ ҳарбий денгиз флоти разведка хизмати учар объектларни «номаълум ҳаво ҳодисаси» деб баҳолаган.
Разведка ва мудофаа масъулларини учар объектлар ўзга сайёралардан келганми ёки Хитой, Россия каби душман давлатларга тегишлими деган жумбоқ қизиқтирмоқда. Жорий йилнинг ёзида Хитой овоз тезлигидан ҳам шитоброқ ҳаракатланувчи янги ускунани синовдан ўтказди. Шунга кўра, АҚШ Пекин ундан аввал янги технология яратишга муваффақ бўлди дея тахмин қилмоқда.
Умуман, АҚШ ҳарбийлари кейинги ўн йилларда нафақат рақиб давлатлар, балки ўзга сайёралардан юборилган бўлиши мумкин бўлган учар объектларни тадқиқ этиш учун миллионлаб доллар маблағ сарфлаб келмоқда. Масалан, мудофаа вазирлиги 2007-2012 йилларда амалга оширган «Аэрокосмик таҳдидларни аниқлаш дастури» учун 20 миллион доллардан зиёд маблағ харжлаган. Ушбу тадқиқотлар учун маблағ ажратиш эса ҳамиша Пентагон ҳамда Конгресс ўртасида беаёв баҳсу мунозараларга сабаб бўлиб келади. Қонунчилик идораси мудофаа вазирлигини миллионлаб долларни ҳавога совуришда айблайди. Вазирлик эса бу миллий хавфсизликка дахлдор масала эканини уқтиради.
АҚШ разведка идораси тақдим этган ҳисоботларда номаълум учувчи жисмлар айнан бошқа сайёралардан келгани тасдиқланмаган, айни чоқда, мазкур факт рад ҳам этилмаган. Бу эса кўп йиллардан буён яшаб келаётган фараз ва тахминларни янада кучайтирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди