date

“Милан” ва “Юве” Бернарду Силва учун кураш бошлади

“Милан” ва “Юве” Бернарду Силва учун кураш бошлади

Европа футболида яна қизғин трансфер ҳаракатлари бошланмоқда. Италиянинг икки йирик гранди — “Милан” ва “Ювентус” жамоалари “Манчестер Сити”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олиш ниятида экани маълум қилинди.

Маълумотларга қараганда, португалиялик футболчининг шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва “россонерилар” ҳамда туринликлар эркин агент сифатида у билан шартнома имзолаб олиш имкониятини қўлдан чиқармоқчи эмас.

Манбалар таъкидлашича, “шаҳарликлар” шаҳар либосини узоқ йиллар ёрқин ўйинлар билан шарафлаб келган Бернарду билан шартномани узайтириш масаласида ҳозирча қизиқиш билдирмаяпти. Бу эса Силванинг карьерасини Италияда давом эттириши эҳтимолини янада кучайтирмоқда.

31 ёшли маҳоратли хавбек 2017 йил ёзидан буён “Сити” шарафини ҳимоя қилиб келади ва шу вақт давомида жамоа билан биргаликда 6 марта Англия Премьер-лигасида зафар қучди. У нафақат гол ва ассистлари, балки универсал ўйин услуби, муштарак тактик фикрлаши билан ҳам мураббийлар учун қимматли кадр ҳисобланади.

Эндиликда Бернардонинг навбатдаги манзили қайси клуб бўлиши барча мухлисларни қизиқтирмоқда. Италия грандидаги янги саёҳат португал юлдузи учун яна бир янги босқич бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Милан” ва “Юве” Бернарду Силва учун кураш бошлади