Даҳшатли 5-даражали ёнғин: Гонконгда 94 нафар инсон ҳалок бўлди!

1 дақиқа ўқиш753
Даҳшатли 5-даражали ёнғин: Гонконгда 94 нафар инсон ҳалок бўлди!

Гонконгда турар жой мажмуасида содир бўлган катта кўламли, ҳалокатли ёнғин оқибатида камида 94 киши ҳалок бўлди. Яна 80 дан ортиқ киши, жумладан ўт ўчирувчилар ҳам, турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда 28 ноябрь, жума куни эрталаб маҳаллий ОАВ фавқулодда хизматларга асосланиб маълум қилди.

Бамбук тўсиқлар орқали тез тарқалиш

26 ноябрь, чоршанба куни шаҳарнинг шимолий қисмидаги Тай По туманида чиққан ёнғин жуда тезлик билан бамбукдан ишланган қурилиш тўсиқлари бўйлаб ёйилган ва бир қатор баланд биноларга ўтган. Ўт ўчириш хизматининг хабар беришича, ёнғин Wang Fuk Court мажмуасининг саккизта корпусидан камида бештасини қамраб олган. Қурбонлар орасида бир нафар ўт ўчирувчи ҳам бор — у алангани жиловлаш пайтида жамоаси билан алоқа узилиб қолган ва кейинроқ танасида куйиш излари билан топилган.

16 йил ичидаги энг юқори хавф даражаси

Ҳокимият бу ёнғинга энг юқори — 5-даражали хавф категориясини белгилади. Гонконгда турар жойларда бундай юқори категория охирги марта 2008 йилда қайд этилган эди. Ўт ўчириш хизмати раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, шамол ва учиб кетган парчалар туфайли ёнғин мисли кўрилмаган тезлик билан тарқалган. Аланганинг расмий сабаби ҳозирча номаълум бўлса-да, South China Morning Post нашрига кўра, маҳаллий аҳоли аввалроқ яқин атрофдаги ишчиларнинг иш вақтида чекиш ҳолатларидан шикоят қилган.

Тергов ва тарихий контекст

Ёнғин билан боғлиқ ҳолда, эҳтиётсизлик сабаб ўлимга олиб келишда айбланиб уч нафар эркак ушлангани ҳам маълум қилинди. Ҳонгконг дунёда аҳоли энг зич яшайдиган бинолар жойлашган шаҳар. Илгари бу шаҳарда ўлимга олиб келувчи ёнғинлар тез-тез учраган, бироқ сўнгги ўн йилликларда хавфсизлик тадбирлари анча кучайтирилгани сабабли, бугунги кунда йирик ёнғинлар анча камайган ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?