Россия ва Ғарб Франция президенти Эммануэл Макроннинг қатор ғояларини инобатга олган ҳолда хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларни давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Кремлда француз ҳамкасби билан музокарадан сўнг журналистларга маълум қилди.
Путин Макрон билан умуман Россия реакциясининг моҳияти ҳақида гапирди, аммо тафсилотларни журналистлар билан баҳам кўрмади.
Кейинги музокараларда Франция раҳбарининг ғояларидан фойдаланиш мумкинлигини айтган Путин: «Унинг бир қатор ғоялари, таклифлари ҳақида гапиришга ҳали эрта, мен уларни кейинги қўшма қадамларимизга асос бўлиши мумкин, деб ўйлайман», деган.
Макрон Путинга айнан нима таклиф қилгани ҳозирча номаълум. У матбуотга «Европада барқарорлик ва хавфсизликнинг янги тартиби» «келишувларни ёки асосий тамойилларни қисман қайта кўриб чиқиш» ёки «Европа давлатларининг ҳуқуқларини бузиш орқали» қурилмаслиги кераклигини айтган.
Путиннинг сўзларига кўра, агар Украина НАТОга аъзо бўлса ва Қрим масаласини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш учун уринса, Европа Россия билан зиддиятга киришиши мумкин: “Агар сиз ушбу шартноманинг (НАТО шартномаси) 5-бандини амалга оширишга уринсангиз, кўзингизни юмиб очишга ҳам вақтингиз бўлмайди. «Франция Россия билан жанг қилишини хоҳлайсизми? Шундай ҳам бўлади!» – деган президент.
НАТО ва Москванинг салоҳияти қиёслаб бўлмайди, дея тан олса-да Путин, Россия Федерацияси ядровий қурол бўйича етакчи давлатлардан бири эканлигини айтиб: «урушда ғолиблар бўлмайди», - дея огоҳлантирган.
Москва воқеаларнинг бундай ривожланишини истамайди ва барчага мос келадиган муросаларни топишга интилади, деган Россия раҳбари.
Путин Украинадаги вазиятни ҳал қилиш учун Минск келишувларига муқобил йўл йўқлигини таъкидлаган.
Макрон Минск келишувларига муқобил йўл кўрмаётганини тасдиқлаган ва сешанба куни музокаралар ўтказмоқчи бўлган украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийга уларга амал қилишини эслатиб қўйишга ваъда берган.
Москва Украинанинг собиқ президенти, эндиликда эса жиноий иш бўйича айбланувчи сифатида кўрилаётган Олий Рада депутати Пётр Порошенкога сиёсий бошпана беришга тайёр.
Шу билан бирга, Путин Порошенко президентлигидаёқ унга берган ваъдаларини эслатиб ўтган: «Ўз вақтида, жаноб Порошенко ҳали Украина президенти бўлганида, мен унга келажакда қандайдир қийинчилик бўлса, Россия унга сиёсий бошпана беришга тайёр, деб айтган эдим. Бугун мен Донбассдаги келишув масаласида жиддий келишмовчиликларимиз бўлишига қарамай, ўз таклифларимни тасдиқламоқчиман».
Россия етакчисига кўра, Украинада Порошенконинг давлат жиноятчиси сифатида таъқиб қилиниши “ҳозирги раҳбариятнинг ортиқча «муваффақиятга интилиши»дир”.
Azon.uz портали сиёсий шарҳловчиси Ҳамид Содиқ икки давлат учрашуви ва унинг ортидан кутилаётган оқибатларга оид мулоҳазаларини баён этди.
“Қайсидир маънода тарих такрорланаяпти. 2008 йилги Россия – Грузия ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларда тинчлик элчиси вазифасини Франциянинг ўша пайтдаги президенти Н.Саркози бажарган эди. Тўғри, Н.Саркози бошланиб бўлган урушни тўхтатиш мақсадида келган бўлса, Э.Макрон уруш бошланиб кетмаслиги учун келди. Масаланинг нозик жиҳати мана шу жойда назаримда, Россия иложи борича ҳарбий ҳаракатларга кириб кетмоқчи эмас, лекин бор кучи билан эскалацияни қиёмига етказиш истагида. Буни унинг “Тўғри НАТО ташкилотининг ҳарбий қудрати ва технологик устунлиги бор, лекин биз дунёнинг ядро арсеналига эга лидерлариданмиз” ёки “бу урушда ғолиблар бўлмайди” мазмунидаги яланғоч таҳдидлари бунга яққол мисол бўлади. Яна бир жиҳат давлатлар даражасидаги жиддий музокараларда В.Путиннинг Украинага қаратилган “Ёқадими, ёқмайдими – чида азизам” сўзлари жуда ўринсиз (уятли) бўлди назаримда.
Э.Макроннинг тинчликпарварлик ташрифи натижа беради назаримда, чунки Э.Макрон В.Путин билан учрашувидан кейин, Украина президенти В.Зеленский, Германия бош вазири О.Шольц ва Польша Президенти Анджей Дуда билан учрашувлари ҳам кўзда тутилган. Демак, “Халқаро хулиган” ва рационал Ғарб ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган қандайдир келишувларга эришилади.
Яна шуни таъкидлаш ўринли, В.В.Путин, бугунги Украина армияси 2014 йилги армия эмаслигини у сифат жиҳатдан бутунлай бошқа даражадаги ва ҳарбий руҳи жуда юқори эканлигини ва ўзининг бениҳоят кўп ҳарбий техникалари, Коллектив Ғарб ҳарбий техникаларидан технологик жиҳатдан анча орқада эканлигини яхши билади. Қорабоғ урушида, технологик “Байроқдорлар”, “Хароп” ва “Лоралар” ҳужумидан металлоломга айланган ўз ҳарбий техникаларининг “қабристонини” ҳам кўрди.
Бундан ташқари В.В.Путиннинг шахсий рейтинги Россия фуқаролари ичида ҳам 30-35 % га тушиб қолганлиги ҳеч кимга сир эмас. Яна бир факт 2021 йилда РФда ўлимлар сонининг салбий ўсиши 1 000 000 тадан ошган, экспертларнинг айтишича бундай статистика 1945 йилда қайд этилган экан. Россияда аслида дегенерацион жараён жадаллик билан кечмоқда, Путин режими чокидан сўкилиб кетишга тайёр, Украинага бостириб кириш эса режим учун охирги томчи бўлиши мумкин.
Шунингдек, Россия учун ҳарбий ҳаракатлар жуда қимматга тушади ва тушмоқда, табиийки бу шундоқ ҳам қийин аҳволда яшаётган фуқароларнинг моддий аҳволига таъсир кўрсатмасдан қўймайди, бу эса ўз навбатида Россия ичкарисида норозилик “ҳароратини” кўтариши мумкин.
Вужудга келган ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий вазият нафақат Украина ва Коллектив Ғарбни, балки В.Путин ва унинг атрофидагиларни ҳам ташвишга солмоқда ва зўриқтирмоқда”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди