date

Барселона Гарри Кейн учун курашади


Испаниянинг "Барселона" клуби "Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейнни Роберт Левандовскининг вориси сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, 32 ёшли ҳужумчига "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шу боис "Барселона" учун англиялик футболчини қўлга киритиш осон бўлмайди.

Қайд этилмишича, Кейннинг ўзи фаолиятини "Бавария"да давом эттиришни хоҳламоқда. Жорий мавсумда Кейн барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 3 та голли узатма берган.

Ҳозирда Кейннинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Трансфермаркт мутахассислари футболчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Гарри Кейн учун курашади