date

Лион Фофана билан хайрлашмоқчи эмас


Франсиянинг "Лион" клуби ўзининг асосий футболчиларидан бири бўлган Малик Фофанани сотишни режалаштирмаётганини Ligue 1 Plus нашри хабар қилди. Ҳозирда 20 ёшли бельгиялик вингер октябрь ойи охирида "Страсбур"га қарши ўйинда товон бўғими пайларининг чўзилиши сабабли жароҳатдан тикланмоқда.

Европаининг бир қатор топ-клублари қизиқиш билдирган Фофананинг январ ойида майдонга қайтиши кутилмоқда. "Фофананинг январда сотилиши муҳокама қилинмаяпти", — дейди клуб бош директори Михаэл Герлингер.

Шу билан бирга, Герлингер клубнинг молиявий ҳолати яхши эмаслигини, бу эса яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида бошқа футболчиларнинг сотилиши эҳтимолини истисно қилмаслигини қўшимча қилди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда "Лион" қарзлари сабабли қуйи лигага тушиб қолиш хавфи остида эди.

Клуб УЕФА ва маҳаллий футбол федерацияси олдидаги мажбуриятларини бажариш учун Райан Шерки ва Жорж Микаутадзени сотишга мажбур бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лион Фофана билан хайрлашмоқчи эмас