
Ливерпул ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх Каталониянинг Барселона жамоасини қизиқтирмоқда. Fichajes хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 23 ёшли нидерландиялик футболчи учун Ливерпулга 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Клуб раҳбарияти ушбу сумма музокараларни бошлаш учун етарли бўлади, деб ҳисобламоқда. Барселона жамоаси ҳужумга ўткир пас бериш қобилиятига эга таянч ярим ҳимоячини изламоқда ва Гравенберх бу талабларга мос келади.
Жорий мавсумда Гравенберх барча мусобақаларни ҳисобга олганда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Барселона ушбу трансферни амалга ошириш учун бир нечта футболчиларни сотишга тайёр.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.