
Барселона ҳужумчиси Роберт Левандовскининг агенти футболчининг Фенербахчега ўтиши бўйича клуб вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Haberler портали хабар берди.
Манбага кўра, "сариқ-кўклар" раҳбарияти ҳозирда футболчидан жавоб кутмоқда. Агар польшалик ҳужумчи Туркияда фаолиятини давом эттиришга рози бўлса, Фенербахче мавсум тугашини кутмасдан расмий таклиф киритиши мумкин.
37 ёшли Левандовскининг амалдаги шартномаси ёзда якунланади. У Польша ва Нидерландия ўртасидаги ЖЧ саралаш учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз келажаги ҳақида аниқ жавоб бермади.
Жорий мавсумда Левандовски клуб даражасида 11 та ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.