1 189
Украинадаги урушда бўлиб қайтган россиялик журналист: Ҳалок бўлганлар, ҳарбийлар ва тинч аҳоли ҳақида
Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.
«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.
— Мен Херсон вилоят судтибэкспертиза бюросида бўлганман, унинг раҳбари билан суҳбатлашганман. Маълум бўлишича, жасадларнинг учдан икки қисмининг шахси аниқланмаган, яъни улар жуда ёмон аҳволда.
Ва у уруш бошланганидан кейин уч ҳафта ўтиб, Украина томонидан қабул қилинган ҳужжатни кўрсатди, унга мувофиқ, жасадни исталган шифокордан олиш мумкин бўлган ўлим ҳақидаги маълумотнома билан бирга сақлаш мумкин. Яъни агар аввал ғайритабиий ўлим кўрган жасадларнинг барчаси судтибэкспертизадан ўтган бўлса, энди бу мажбурий бўлмай қолган.
Ва у қурбонларнинг ҳақиқий сонини ҳозирча билмасликларини айтди. Одамлар шундай маълумотномаларни олиб жасадларни дафн қилмоқда. Ёки ҳатто бу маълумотномаларсиз ҳам дафн этмоқда. Масалан, Херсонни мудофаа қилишга уриниш чоғида ҳалок бўлган ҳудудлар мудофааси жангчилари шундай дафн қилинган. Бу 67 жасаддан фақат биттаси вилоят бюроси орқали ўтган.
Аммо Херсонда, тушунишимча, шунчаки тириклайин куйиб кетиб ҳалок бўлган ҳарбийлар кўп. Чунки биринчи кунлари Россия ҳарбий қисмларга — одамлар ухлаб ётган казармаларга зарбалар берганди. У ердан чиққан куйиб кетган жасадлар жуда кўп. Антонов кўпригидан жуда кучли шикаст кўрган жасадлар келган.
Тинч аҳоли вакиллари, оддий фуқаролар жасадлари ҳақида гапирсак, улар орасида снаряд парчасидан етган яралар, ўқ теккан яралар ҳам бор. Менга шаҳардан чиқиб кетишда ўққа тутилган машина ҳақида жуда аниқ қилиб айтиб беришганди: унда уч нафар катта одам ва икки нафар бола бўлган, кичкина бола уч ойлик ўғил бола бўлган. Уларда ўқ теккан яралар бўлган. Яъни одамлар қўл қуролидан отиб ўлдирилган.
Николаев шаҳрида ҳам судтибэкспертиза бюросида бўлганман, у ерда ҳалок бўлган оддий фуқароларнинг асосий қисмига снаряд парчалари теккан. Марҳумлар орасида болалар ҳам бор. У ерда икки қизчанинг, опа-сингилларнинг жасадларини кўргандим. Икки жасад устма-уст ётарди. Пастдаги, катта қизча Вероника Бирюкова 17 ёшда, кичиги — Арина Бутим 3 ёшда эди. Иккаласи ҳам Мешково-Погорелово қишлоғида яшаган. Снаряд парчалари тегиб ҳалок бўлган. Уларнинг онаси ҳам яраланган, аммо у тирик қолган.
Ўша пайтда болалар уйига кетаётган тарбиячилар ўтирган машинадан жасадлар олиб келингани йўқ эди. Уруш бошлангач, болалар уйи Николаевдан 67 км узоқликдаги Антоновка қишлоғига эвакуация қилинганди. Бу қишлоқ яқинига Россия қўшинлари келиб жойлашган. Машина тарбиячилар, психологлар, ҳамширалар, яъни ходимлар сменасини биринчи марта олиб кетмаётган эди. Ва ичида саккиз нафар аёл бўлган бу машина қандайдир йирик калибрли қуролдан (қанақа қуроллиги унча тушунарли эмас) ўққа тутилган.
Уч аёл ҳалок бўлган, уч аёл яраланган, ҳайдовчи ҳам жароҳат олган. У ноҳарбий машина бўлган, унга қизил хоч белгиси туширилган, бу ушбу машина гуманитар миссия билан юриб кетаётганини англатади. У эса россиялик аскарлар томонидан отиб ташланган. Бу мен билганларим. Мен ҳолатни ўргандим ва ҳайдовчи билан кўришдим. Менда ўша жойдан олинган фотосуратлар бор. Ҳалок бўлганларнинг исм-шарифларини биламан. Аслида ўлимлар, яраланишлар, ҳужумларни ҳужжатлаштириш иши оғир, аммо зарурдир.
Новая газета, Елена Костюченко, Роскомнадзор, Цензура чекловлари, Украинадаги уруш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”