date

Мариа Керининг Янги йил ҳақидаги қўшиғи хонандага қанча даромад келтиради?

Мариа Керининг Янги йил ҳақидаги қўшиғи хонандага қанча даромад келтиради?

Мусиқада баъзан биттагинa қўшиқ бутун артист тақдирини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Бу холатни энг ёрқин қилиб кўрсатадиган мисоллардан бири — 1994 йилда дунёга келган ва орадан 30 йилга яқин вақт ўтса ҳам, ҳар декабрда қайта-қайта чароғ’ланиб, тингловчиларни ром этишда давом этаётган Мерайя Керининг машҳур “All I Want for Christmas Is You” таронасидир. Бу қўшиқ нафақат маданиятнинг ажралмас қисмига айланди, балки хонанданинг энг барқарор, ҳеч қачон сўнмайдиган даромад манбаларидан бирига ҳам айланиб улгурган.

The Economist таҳлилчилари ҳисоб-китобига кўра, ушбу композиция Мерайяга ҳар йили тахминан 2,5 миллион доллар пул киритади. Айрим молиявий мутахассислар эса бу рақам янада юқори — 3 миллион долларгача етиши мумкинлигини таъкидлайди. Бу миқдор бир неча йўналишдан шаклланади: стриминг сервисларидаги тингланишлар, радио эфирларидан тушадиган тўловлар ва муаллифлик ҳақлари.

Қўшиқнинг шу қадар оммалашганига сабаблар кўп. Биргина Spotify’нинг ўзида у 2,24 миллиард мартадан ортиқ тингланган — бу энди шунчаки рақам эмас, балки замонавий Рождествонинг ажралмас мусиқий рамзига айланганидан дарак. Ҳар йили декабр яқинлашиши билан тингланишлар кескин ошади, ҳатто статистикалар ҳам «бошқа қўшиқлардан узоқда» қолади. Масалан, 2023 йилдаги мавсумда у яна жадвалларнинг юқори поғоналарига кўтарилган эди.

Forbesнинг таҳлилларига кўра, трек тақдим этилганидан то ҳозиргача Мерайя Кери ва қўшиқ ҳаммуаллифи Уолтер Афанасефф умумий ҳисобда 92 миллион доллардан ортиқ муаллифлик даромадига эга бўлишган. Бу кўрсаткич таронани тарихдаги энг юқори даромад келтирадиган Янги йил мавзусидаги мусиқа композициялардан бири сифатида мустаҳкамлаб қўйган.

Қўшиқнинг яна бир ўзига хос жиҳати — унинг маданий таъсири. Мерайя ҳар йили турли брендлар билан реклама ҳамкорликлари қилади, махсус Рождество турне ва шоуларини ташкил этади, Netflix ва Apple TV+ каби йирик платформаларда байрам концертларини ўтказади. Яъни трек нафақат тингловчилар хотирасида, балки шоу-бизнеснинг молиявий бозорида ҳам ўз ўрнини топган.

Шу билан бирга, Мерайянинг ўзи учун бу тарона фақат пул манбаи эмас. 2019 йилда Cosmopolitan журналига берган интервьюсида хонанда болалиги ҳақида шундай деган эди:

“Мен кичиклигимдан Рождествони орзиқиб кутганман, лекин уйдаги нотинчлик туфайли бу байрам ҳеч қачон чинакам сеҳрга айланмаган. Улғайгач, нафақат ўзи учун, балки фарзандлари учун ҳам ҳар бир Янги йилни чинaкам мўъжизага айлантиришни ният қилганини” таъкидлаган.

Шунинг ўзидаёқ “All I Want for Christmas Is You” нима учун 30 йилдирки ўчмас хитга айланиб келаётганини англатади. У нафақат катта даромад, балки инсонларнинг байрам туйғусига боғланган самимий хотиралар, иссиқ ҳислар ва янги йил орзуларини ҳам уйғотади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Мариа Керининг Янги йил ҳақидаги қўшиғи хонандага қанча даромад келтиради?