
“Ливерпул”нинг охирги беш ўйинидаги натижалар жамоада муаммо борлигини яққол кўрсатди. Клуб “Реал” ва “Астон Вилла”ни ишончли тарзда мағлуб этди, аммо қолган уч учрашувда йирик ҳисобда ютқазди. Бу жамоанинг ўйинида барқарорлик етишмаётганини англатади.
Бу ҳолатни футболчиларнинг формаси ёки янги келган ўйинчиларнинг мослашуви билан изоҳлаб бўлмайди. Таркиб етарлича кучли ва деярли ҳар бир позицияда сифатли футболчи мавжуд. Демак, муаммо таркибда эмас, жамоанинг умумий тизими ва бошқарувида.
Слотга вақт бериш керак, деган фикр ҳам ҳозирча асосли кўринмайди. Чунки жамоа майдонда ҳам, тактик бошқарувда ҳам аниқ услуб намоён қила олмаяпти. Тизимлилик ва давомийлик сезилмайди, натижалар эса ўзи ўзгаришини кутгандек.
Шунинг учун кўплаб мутахассислар мураббий алмашинуви жамоага янги туртки бериши мумкинлигини таъкидламоқда. Охирги икки ойда тўққиз марта мағлуб бўлган “Ливерпул”ни тиклаш учун ҳозирча аниқ йўл харитаси кўринмаяпти.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.