date

Ақлий саломатлик учун: Европа платформалардан 16 ёшдан фойдаланишни талаб қилмоқда!

Ақлий саломатлик учун: Европа платформалардан 16 ёшдан фойдаланишни талаб қилмоқда!

Европа парламенти 26 ноябр куни Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларни ижтимоий тармоқлар, видеоплатформалар ва сунъий заковат сервисларидан фойдаланиш учун Ягона энг паст ёш чегарасини жорий этишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Бу ҳужжат вояга етмаганларни рақамли маконнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қадамдир.

Рақамли макондаги янги "ёш цензураси"

Резолюцияга кўра, фақат 16 ёшдан ошган фойдаланувчиларгагина платформаларда мустақил рўйхатдан ўтишлари тавсия этилмоқда. 13-16 ёшдаги ўсмирлар эса ота-онасининг ёзма розилиги билангина фойдаланиши мумкин. 13 ёшгача бўлган болаларга эса ушбу сервислардан фойдаланиш тўлиқ ман қилинади.

Бу чекловлар Европапарламент маълумотига кўра, ўсмирларда экран вақтининг кўпайиши фонида кузатилаётган рақамли тобелик, хавотир, уйқу бузилиши ва диққатни жамлаш муаммоларини камайтириш учун зарурдир.

Европа давлатларининг позицияси

Ҳужжат тавсиявий мақомга эга бўлиб, тўғридан-тўғри қонунчиликни жорий этмайди. Шунга қарамай, Дания, Франция, Германия ва Нидерландия каби қатор давлатлар ягона рақамли "ёш цензураси"ни татбиқ этишга тайёрлигини билдирди. Масалан, Австралияда ҳам минимал ёш аллақачон 16 деб белгиланган.

Техник гигантларнинг эҳтиёткор муносабати

Йирик технология компаниялари бу ташаббусга очиқчасига изоҳ беришдан тийилишди, аммо ҳамкорликка тайёрликни билдиришди. Meta ва TikTok "регуляторлар билан ҳамкорликка" ва аниқ ягона қоидалар зарурлигига урғу берди.

Соҳа вакиллари ёшни мажбурий тасдиқлашнинг жорий этилиши катта техник такомиллаштиришларни талаб қилишидан огоҳлантирди. Резолюцияда, шунингдек, чексиз скроллинг ва агрессив тавсия алгоритмлари каби ўсмирлар учун қарамликни кучайтирувчи интерфейс механикаларини тақиқлаш ҳам кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ақлий саломатлик учун: Европа платформалардан 16 ёшдан фойдаланишни талаб қилмоқда!