15:02 / 14.09.2017
5 930

Доллар курсининг пасайиши сабаби аниқ бўлди

Доллар курсининг пасайиши сабаби аниқ бўлди
Аввал хабар берганимиздек, Марказий банк томонидан ўтказилаётган матбуот анжуманида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Аминжанович Ишметов, МБ раисининг ўринбосари Ботир Зоҳидов ва бошқа мутасадди ходимлар иштирок этишмоқда.

Унда валюта сиёсатига оид янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар хусусида пайдо бўлган айрим тушунмовчиликлар ойдинлаштирилмоқда ҳамда ОАВ ходимлари саволларига жавоб берилмоқда.

Валюта сиёсатига оид масалалар юзасидан анжуман доирасида эътироф этилаётган айрим фикр-мулоҳазаларга эътиборингизни қаратмоқчимиз...

Пул-кредит сиёсати, пул маблағлари миқдорининг ўзгариши — бу ички омил. Буни бошқариш ва зарур бўлганда ижобий томонга йўналтириш мумкин.

Пул массаси, яъни айланма маблағлар таркибидаги банкнотлар миқдори ошишининг олдини олиш учун МБ ставкани 9 фоиздан 14 фоизга оширди.

Ташқи омил — экспорт ҳажмининг ошиши ҳамда валюта курсининг тушишига сабаб бўлади. Бу ҳам, юқорида таъкидланганидек, бозор қонуниятларидан бири.

Курснинг ҳолати фақат давлатга, хусусан банкларга боғлиқ эмас. МБнинг ушбу жараёндаги вазифаси — фақатгина катта тебранишларнинг олдини олишдан иборат.

Ўтган ҳафтадаги савдолардан тушган валютанинг бир қисми МБ томонидан сотиб олинган. Бу истиқболдаги савдоларни ўйлаб қилинган самарали амалиётдир.

Валюта муносабатларини эркинлаштиришни кўп жиҳатдан ижобий баҳолаш мумкин. Бозорда валютани либераллаштиришнинг инфлацияга таъсири деярли йўқ.

Ўтган йили халқ истеъмол молларининг 95 фоизи бозор курсида ҳисобланиб олиб келинган. Шу сабаб, кейинги ҳафта янги қарор чиқиши кутилмокда.

Унда кўплаб маҳсулотлар божхона божидан озод этилиши кўзда тутилган. Ҳозирча шакар маҳсулотлари божхона тўловларидан озод қилинди.

Азиз ўқувчилар, валюта сиёсатига оид масалалар бўйича янгиликларни ҳозирда давом этаётган матбуот анжуманидан тайёрланаётган эксклюзив репортажлардан билиб олинг!

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Доллар курсининг пасайиши сабаби аниқ бўлди