Фото: Pinterest
Агар бир неча килограмм вазн йўқотишга жиддий ёндашсангиз, дўстлардан вазн камайтиришнинг замонавий усуллари ҳақида сўрашга вақт сарфламанг, балки муаммони ўзингиз ҳал қилишга ҳаракат қилинг.
Тўғри стратегияни аниқлашга ёрдам берадиган асосий саволлар «Сўнгги вақтларда семиришимга нима сабаб бўляпти?» ва «Вазн камайтириш учун овқатланиш одатларимда нимани ўзгартиришим керак?» қабилида бўлиши табиий.
Аммо муваффақият қисқа муддат ичида ортиқча вазндан халос бўлиш билан боғлиқ эмас, улар тезда ўз ўрнини тўлдириши мумкин, шунинг учун ҳам овқатланиш ва турмуш тарзига ёндашувни ўзгартириш керак, деб ёзади Elle.
Калория сарфлашдан кўра, уни камайтириш осон
Тўғри овқатланиш эҳтиёткорлик билан ёндашишни талаб қилади, лекин умуман олганда, вазн йўқотиш қоидаси оддий: истеъмол қилгандан кўра кўпроқ калория сарфланг. Оғирликни келтириб чиқарадиган ёки килограмм камайтиришга тўсқинлик қиладиган тиббий асоратлар бўлмаса, асосий сир енгил менюга ўтишда. Яна бир бор мустаҳкамлаш учун: калориялардан халос бўлишнинг энг самарали усули — етказиб бериш нуқтасида. Ортиқча вазн билан курашиш учун биринчи навбатда рационни қайта кўриб чиқиш керак.
Парҳез машқлардан кўра самарали
Вазн камайтириш 80 фоиз парҳезни ва фақат 20 фоиз жисмоний фаолиятни ташкил қилади. Машқ қилиш метаболизмни тезлаштиради, калорияларни эритади ва умумий саломатлик учун жуда яхши, аммо ортиқча вазнга қарши сеҳрли кучга эга эмас. Бундан ташқари, шуни ҳисобга олиш керакки, машқлар иштаҳани очади — калорияларни сарфлаш билан организм уни тўлдириш зарурати ҳақида сигнал беради.
Агар ҳар куни ишдан кейин спорт залида шуғулланилса, кейин тўйиб овқатланиш истаги пайдо бўлади. Чунки енгил витаминли салатни режалаштиришнинг имкони бўлмайди, натижада фитнес фойдаси нолга тушади. Вазн йўқотиш учун кунни тўғри овқатланишга бағишлаш анча самарали.
Мажбурламанг, ўзингизни ишонтиринг
Ният қилишда, одатда, ҳар қандай мақсадга ўз-ўзини назорат қилиш орқали эришилади, деган муносабатга таянамиз. Ҳақиқатан ҳам бир мунча вақт ўта интизомли бўлиш мумкин, лекин охир-оқибат чарчаймиз ва таскин берувчи заиф томонларга қайтамиз. Вазн камайтириш йўлидан воз кечмаслик учун ўзингизни тартиб-интизомга мажбурламанг, балки соғлом одатларни ривожлантиришга ёндашинг.
Овқатланишда янги ёндашувни ишлаб чиқишда, шунингдек, ҳар бир киши дуч келадиган биологик ва маданий тўсиқлардан хабардор бўлиш муҳимдир. Ортиқча овқатланиш фикри генларимизга миллионлаб йиллар давомида эволюцияда сингиб кетган. Ошқозонни тўлдиришга мойиллик истеъмолчиларга шакар ва консервантлар билан тўлдирилган сифатсиз ва арзон маҳсулотларни таклиф этадиган фойдага йўналтирилган иқтисодий тизим билан кучаяди. Аммо имконсиз нарсанинг ўзи йўқ, ирода ва характер васвасаларни енгишга ёрдам беради. Агар чиндан ҳам хоҳласангиз.
Одатлар озишга тўсқинлик қилади
Вазиятни ўрганиб, кундалик рационни таҳлил қилгандан сўнг, керак бўлгандан кўра кўпроқ овқатланишга мажбур қиладиган ёмон одатларни топасиз. Айтайлик, куннинг аксарият қисмида чегаралар ичида бўлиб, кечки овқатда ҳаммаси унутилади ва аввалгидек давом этади. Кимлардир ширинликлардан ўзини тия олмайди.
Шубҳасиз, шакар, крахмал, қайта ишланган маҳсулот истеъмолини камайтириш ва сабзавот, кўкат, ёнғоқ, дон, меваларга устунлик бериб, рационни ўзгартириш вақти келди. Бунинг учун вегетариан бўлиш шарт эмас, лекин гўштни қисман рад этиш ҳақида ўйлаш керак: балиқ ва товуқ гўшти энг яхши танловдир.
Овқатланиш хобби эмас, энергия манбаидир
Овқатланиш телевизор ёки смартфон орқали бирор нарса томоша қилиш билан биргаликда бўлмаслиги керак. Шунингдек, овқатланиб бўлгач ҳам дарров смартфон ёки телевизор пультига қўлни узатмаслик лозим. Дастурхондан туриб, идишларни ювинг, сайр қилинг ёки кимдир билан суҳбатлашинг.
Одатларни кузатиб борганда, албатта, эътибор берадиган яна бир жиҳат шундаки, ортиқча овқатланиш кўпинча зерикишдан келиб чиқади. Озиқ-овқат ҳақида унутиш учун баҳона изланг, уйдан чиқишга ҳаракат қилинг ва шунга мос равишда музлатгичдан узоқроқ бўлинг. Аммо агар телевизор қаршисида ўтирсангиз, бир қути попкорн ёки ширинлик васвасасига тушмаслик керак, аксинча ёнғоқ ва сабзавот истеъмол қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?