18:44 / 28.06.2022
1 778

Музлаткичда сақлаш тавсия этилмайдиган 15 та маҳсулот

Музлаткичда сақлаш тавсия этилмайдиган 15 та маҳсулот
Фото: «Новий очаг»
Музлаткичлар хонадонларда илк бор 1913 йилда пайдо бўлган, орадан шунча вақт ўтишига қарамай, баъзи одамлар ҳали ҳам ундан тўғри фойдаланишни билмайди. Аксарият инсонлар унда хона ҳароратида қолиши керак бўлган маҳсулотларни ҳам сақлайди, деб ёзади «Новий очаг».

Авокадо
Оддий шароитда сақланса, янада яхшироқ пишади.

Райҳон, петрушка, кинза
Кўкатларни гуллар каби сувли идишга солиб қўйиш тавсия этилади.

Булғори қалампири
Совуткичда эластикликни йўқотади.

Бодринг
Музлаткичда бодрингнинг янада суви кўпаяди. Агар уларни музлаткичда сақламоқчи бўлсангиз, қуруқ пластик идишга солиш лозим.

Консерваланган маҳсулотлар
Тузланган бодринг, помидор ва бошқа сабзавотлар консерваланган бўлса, уларни шкафда сақлаш мумкин.

Пиёз ва саримсоқ
Музлаткичда улар намликни ютади ва бу сифатига таъсир қилади. Улар қуруқ, қоронғи жойда сақланиши керак, лекин ёпиқ идишда ёки картошка яқинида эмас.

Картошка
Картошкани музлаткичда эмас, балки қуруқ ва қоронғи жойда, қоғоз қоплар ичида сақлаш тавсия этилади.

Бананлар
Уларнинг янада яхшироқ пишиши учун хона ҳароратида сақлаш лозим.

Резаворлар
Уларнинг таъмини ўзгартирмаслик учун қуруқ, қоронғи жойда сақлаган яхшироқ.

Цитруслар
Алоҳида идишда сақлаш ва шикастланганларни дарҳол ажратиб олиш керак.

Соуслар
Иссиқ соуслар, соя ва кетчуп хона ҳароратида бир ойгача сақланиши мумкин. Истеъмол қилинмагандагина музлаткичга қўйиш тавсия этилади.

Ёнғоқ мойи
Музлаткичдан ташқарида уч ойгача сақлаш мумкин.

Асал
Агар асалга қўшимчалар қўшилмаган бўлса, у музлаткичдан ташқарида ҳам узоқ вақт қолиши мумкин.

Шоколад ва қаҳва
Максимал лаззатланиш учун уларни қоронғи, илиқ жойда сақлаш лозим.

Бақлажон
Улар энг яхши хона ҳароратида бир неча кун давомида сақланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Музлаткичда сақлаш тавсия этилмайдиган 15 та маҳсулот