date

Олимлар коинотдан келаётган ўта узун радиосиқналлар сирини очишди

Олимлар коинотдан келаётган ўта узун радиосиқналлар сирини очишди

Австралиялик олимлар бир неча ўн дақиқадан бир неча соатгача давом этадиган ноёб ва ўта узун радиопортлашлар табиатини илк бор тушунтириб беришди. Илгари бундай сиқналларнинг келиб чиқиши нейтрон юлдузлари билан боғланар эди, бироқ янги тадқиқот манба оқ митти ва қизил митти юлдузлардан иборат қўшалоқ тизим эканини кўрсатди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Кузатувлар Австралиядаги АСКАП радиотелескопи ёрдамида олиб борилди. Тадқиқот марказида АСКАП Ж1745 5051 объекти турган бўлиб, у ЛПТ-сиқналларнинг (лонг-период трансиентс) аниқ белгиланган биринчи манбасига айланди. Астрономлар ўз хулосаларини тасдиқлаш учун орбитал рентген телескоплари, жумладан, "Спектр-РГ" маълумотларидан ҳам фойдаланишди.

Олимларнинг маълумотларига кўра, бундай тизимда оқ митти юлдуз қизил миттидан моддаларни аста-секин ўзига тортиб олади. Ушбу ўзаро таъсир радиотўлқинлар ва рентген нурланишининг узоқ давом этадиган мураккаб чақнашларини келтириб чиқаради. Бунда сиқнал ўзгарувчан тузилишга эга бўлиб, одатдаги қисқа радиопортлашлардан тубдан фарқ қилади.

Ушбу кашфиёт нафақат сиқналлар табиатини тушуниш, балки материяни Ер шароитида такрорлаб бўлмайдиган экстремал магнит ва гравитация майдонларида ўрганиш учун ҳам муҳимдир. Бундай тизимлар коинотдаги ўзига хос табиий лабораториялар вазифасини ўтайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Олимлар коинотдан келаётган ўта узун радиосиқналлар сирини очишди