Чилида кулгили ҳолат: хизмат ити вице-адмирални “текшириб кўрди”

Чилида ҳарбий-денгиз флоти кинологлари битирув маросимида кутилмаган ва кулгили ҳолат юз берди. Наркотик моддаларни аниқлашга ўргатилган хизмат ити тадбир давомида бирданига вице-адмиралнинг шим чўнтагидан тишлаб олди.
Воқеа расмий маросим вақтида содир бўлган бўлиб, атрофдагиларни ҳайратда қолдирди. Ҳолат видеога олиниб, қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва фойдаланувчилар орасида турли мунозараларга сабаб бўлди.
Баъзи фойдаланувчилар буни ҳазил тариқасида қабул қилган бўлса, бошқалар итнинг бундай ҳаракати нимани англатиши мумкинлиги ҳақида турли тахминларни илгари сурди.
Шундан сўнг Чили ҳарбий-денгиз флоти расмий изоҳ билан чиқди. Баёнотда айтилишича, ушбу ҳолат итнинг ҳали ёшлиги, феъл-атвори ва маросим пайтидаги юқори ҳаяжони билан боғлиқ бўлиб, унда ҳеч қандай яширин маъно йўқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!