18:50 / 08.10.2022
979

Гўштни севиб истеъмол қилувчилар учун қўлланма: янги ва сифатли қиймани қандай танлаш керак?

Гўштни севиб истеъмол қилувчилар учун қўлланма: янги ва сифатли қиймани қандай танлаш керак?
Фото: «Lisa.ru»
Инсон ҳаёти доимий ҳаракат ва стрессдан иборат. Эндиликда газ қаршисида камроқ вақт ўтказиб, кўпроқ яримтайёр маҳсулотларга мурожаат қилиш ортиб бормоқда. Табиий маҳсулотларнинг қадр-қиммати ҳақида кўп гапириш мумкин, лекин катта оилага уй шароитида таом тайёрлаш учун бир ёки икки соат вақт ажатилмаса, юқори сифатли яримтайёр маҳсулотлар ҳақиқий нажотга айланади, деб ёзади «Lisa.ru».

Қийма ёки гўшт?

Парҳезшуносларнинг айтишча, қийма овқат ҳазм қилиш тизими учун оддий гўштга қараганда анча фойдали. У тезроқ ҳазм қилинади ва организм томонидан яхшироқ сўрилади. Бундан ташқари, ёғсиз қийма юмшоқ бўлиб, ҳатто болалар овқатига тавсия этилади. Аммо амалда қийма гўшт сифатини кўз билан аниқлаш жуда қийин, бу кўплаб ишлаб чиқарувчилар унинг таркибига нафақат ортиқча ёғ, балки барча турдаги қўшимчаларни ҳам қўшади. Шунинг учун, албатта, энг хавфсиз вариант — янги гўштнинг бир қисмини сотиб олиш, уни гўшт майдалагич билан майдалаш, қисмларга бўлиш ва музлатишдир. Электр гўшт майдалагич билан бу қийин эмас.

Мутлақо табиий қиймани сотиб олишнинг яна бир усули — бу ишончли дўконга бориш, у ерда саноат гўшт майдалагичлари бўлган гўшт бўлимлари мавжуд. У ерда инсонлар кўз ўнгида хоҳлаганча гўштни майдалашлари мумкин. Лекин харидорларнинг доимо вақти йўқлиги сабабли энг яқин супермаркетлардан уни харид қилади, шунинг учун ҳам ярим тайёр маҳсулотни қандай танлашни ўрганиш керак.

Танлов мезонлари

Улардан бир нечтаси бор, лекин ҳамма нарса тўғри қилинса, ҳеч бўлмаганда овқатланиш бузилишидан ҳимояланиш мумкин. Хўш, нимага эътибор бериш керак?

Ранг. Бу қараш керак бўлган биринчи нарса. Қийма шаффоф бўлмаган қадоқларда сотилса, уни харид қилиш тавсия этилмайди. Ранг, биринчи навбатда, пушти-қизилдан то қуюқ қизил ранггача бир хил бўлиши керак. Агар қийма юзасида қорайган, яшил ёки кул ранг бўлакларни бўлса, у қадоққа нима ёзилишидан қатъи назар, эскирган бўлади.

Таркиб. Қадоқ яхшилаб ўқилади, агар қийманинг таркиби ҳақда маъумот бўлмаса, уни сотиб олиш керак эмас. Шунингдек, ҳайвон оқсили, желатин каби ноаниқ ибора ва сўзларга эътибор бериш керак. Кўпинча бу ҳайвонларнинг терисидан тайёрланган композицияга аралаштирилган коллаген оқсили яширинганидан дарак. Бу массани эластикроқ қилади, лекин организм учун мутлақо фойдасиз, у шунчаки маҳсулот нархини пасайтиради. Бундан ташқари, озиқ-овқат қўшимчалари ва зираворлар — туз, қалампир, пиёз, саримсоқли қийма сотиб олмаслик лозим. Кўпинча уларнинг қўшилиши гўштнинг эскирганини яшириш истаги билан боғлиқ.

Белгилар. Ярим тайёр маҳсулот тоифасига эътибор беришни унутмаслик керак. У ҳарфлар билан кўрсатилган. А — бундай қиймада 80 фоиздан ортиқ гўшт мавжуд. B — 60-80, C — 40-60, D — 20-40 фоиз. Шунга кўра, D тоифали қиймада гўшт деярли бўлмайди.

Сақлаш муддати. Бу маҳсулотнинг термал ҳолатига боғлиқ. Энг фойдали ва мазали қийма совитилади. Аммо у узоқ вақт сақланмайди, +2 дан +4 даражагача бўлган ҳароратда 12 соатдан ошмаслиги керак. Музлатилган (0 дан +2 даражагача бўлган ҳароратда) — бир кунгача сақланади. Одатдагидек (-12 даража ҳароратда) музлаткичда бир ой давомида ўз хусусиятларини сақлаб қолади. Музлатилган қиймани энг узоқ вақт (-18 даража ҳароратда) сақлаш мумкин, музлаткичда у уч ой давомида янгилигини йўқотмайди.

Муздан қандай эритиш керак?

Аксарият инсонлар совиткичдан музлаган қиймани олади ва бир кечага стол устида қолдириб, тонгда ундан нарса пиширади. Аммо мутахассислар буни енгил қабул қилмасликни маслаҳат беради. Агар қийма иссиқда қолган бўлса, унда чириш ва патоген бактериялар дарҳол бошланади. Шунинг учун одатга айланиши керак бўлган бир нечта қоидалар мавжуд.

Қиймани музлатиш эмас, балки сотиб олингандан кейин дарҳол пишириш яхшироқдир. Аммо бунинг иложи бўлмаса, дарҳол музлатиш керак. Агар қийма кўп бўлса, уни қисмларга бўлиш, идишларга солиш ва ҳар бирига музлатилган санани ёзиш лозим. Ушбу маҳсулот қайта-қайта музлатишга тоқат қилмайди, дарҳол ўзининг таъмини ва фойдали хусусиятларини йўқотади.

Музлатилган қиймани пиширишдан бир кун олдин музлаткичнинг ўзига қўйиш керак. Уни хона ҳароратида столга эмас, балки музлаткичда эритган яхшироқ. Шунда бактерия ва микроблар тез кўпаймайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гўштни севиб истеъмол қилувчилар учун қўлланма: янги ва сифатли қиймани қандай танлаш керак?