12:38 / 22.12.2022
1 286

Фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирадиган 6 та соғлом одат

Фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирадиган 6 та соғлом одат
Фото: «Новий очаг»
Соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва саломатликни диққат билан кузатиб бориш осон иш эмас. Ҳатто жуда соғлом ва фойдали одатлар ҳам аксинча натижани кўрсатиши мумкин. «Новий очаг» нашри соғлом кўринса-да, аслида фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирадиган одатларни маълум қилди.

Ёғсиз салатларни истеъмол қилиш

Ёғлар инсон организми, шу жумладан фаол метаболизм ва чиройли қоматни сақлаб қолиш учун зарурдир. Бундан ташқари, хом сабзавотларда мавжуд бўлган озуқа моддаларининг бир қисми фақат зайтун ёғи каби тўйинмаган ёғлар билан биргаликда сўрилади. Соғлом тушлик ўрнига ёғсиз салатлардан мутлақо фойдасиз маҳсулотлар тўпламини тановул қилиш натижасида организмда муҳим моддалар танқислиги пайдо бўлади.

Тез-тез қулоқларни тозалаш

Қулоқ кирларини тозалаш жуда ёмон одатдир. Чунки ундаги ёпишқоқ қоплама қулоқ каналини кир ва чангдан ҳимоя қиладиган табиий ҳимоя ҳисобланади. Уни тозалаш орқали қулоқларни қўшимча хавфга дучор қилиш ҳеч гап эмас. Бундан ташқари, қулоқларни тозалаш учун пахта ва тампонлардан фойдаланиш қулоқ пардасини осонгина шикастлаши ва ички қисмига зарар етказиши мумкин.

Глютендан воз кечиш

Агар селиакия касаллиги (глютенни истеъмол қилиш организмдаги иммунитет реакциясини келтириб чиқарадиган касаллик) бўлмаса, глютенни ўз ичига олган маҳсулотлардан воз кечиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Глютендан воз кечиш ҳеч қандай қўшимча фойда келтирмайди, лекин кўплаб муҳим орган тизимларининг нормал ишлаши учун зарур бўлган мураккаб углеводлар етишмаслиги мумкин.

Шакарни таъм берувчилар билан алмаштириш

Агар шакар истеъмол қилишни камайтирмоқчи бўлсангиз — бу ўз-ўзидан жуда фойдали, уни асал билан алмаштириш ёки қуритилган мевалар каби табиий ширинликларга ўтган маъқул. Аммо сунъий таъм берувчиларга ўтмаслик лозим, чунки улар ҳар доим вазн ортишига олиб келади ва шунинг учун у билан боғлиқ касалликларни ривожланиш хавфи ортади.

Углеводлардан воз кечиш

Углеводлар организм ҳужайралари учун муҳим энергия манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, мураккаб углеводлар оқ ёғни жигарранг ёғга айлантиришга ёрдам беради, ундан энергия олинади. Ҳар куни крахмалли дон, дуккакли ва сабзавотларни истемол қилиш жуда муҳим, чунки улар клетчатка ва бошқа озиқ моддаларга бой, уларсиз организмнинг барқарор ишлаши мумкин эмас.

Шифокор кўрсатмасисиз кето парҳезига ўтиш

Кето парҳези экстремал, деярли углеводсиз бўлиб, унда организм энергияни тўғридан-тўғри ёғдан оладиган ҳолатга келади. Ушбу парҳезнинг самарадорлиги эпилепсия билан оғриган одамлар учун тасдиқланган — бу парҳез тутилишни назорат қилиш имконини беради. Аммо бошқалар учун бу парҳез хавфли бўлиши мумкин, чунки кетога кирганда нафақат ёғ, балки мушаклар ҳам йўқолади. Бундан ташқари, кето парҳези ортиб бораётган чарчоқ ва организмдаги озуқа моддаларининг ўсиб бораётган танқислиги билан бирга кузатилади, бу охир-оқибат муҳим органлар ва тизимларнинг ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шифокорлар агар тиббий зарурат бўлмаса, кето парҳезига ўтишни тавсия этмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирадиган 6 та соғлом одат