Нима сабабдан баъзиларда биринчи ажинлар 25 ёшдаёқ пайдо бўлади-ю, бошқаларнинг териси эса 40 ёшдан кейин ҳам силлиқ? Бу нафақат генетика ва парвариш, балки кундалик одатларга ҳам боғлиқ. Ажинлар имкон қадар кеч пайдо бўлиши учун нима қилиш керак? Мутахассис тушунтиради.
Текширувлардан ўтмайсиз
Келинг, соғлиғимиздан бошлайлик. Ҳар қандай кремларни ишлатманг, агар сизда юқумли, сурункали касалликлар ва яллиғланиш бўлса ёки уларни яқин орада бошдан кечирган бўлсангиз, шунингдек, зарарли одатлар — буларнинг барчаси терингизда акс этади. Ажинлар аввало, юз, бўйин соҳаси ва қўлда намоён бўлади. Ёш ўтиши билан табиий равишда ҳужайраларимизга озуқа олиб келадиган капиллярлар ингичкалашишиши ва ҳалок бўлиши содир бўлади. Бу жараённи юқоридагиларнинг барчаси секинлаштириши ёки кучайтириши мумкин.
Кексайишга таъсир кўрсатадиган жараён гормонал тизим дейилади. Ёшимиз қанчалик катта бўлса, организм камроқ эстроген ишлаб чиқаради. Бу гормон тери ҳужайралари учун табиий қурилиш материали — коллаген ишлаб чиқариш учун жавобгардир. Юз ва бўйин осилишни бошлайди.
30-35 ёшда кутилмаган нохуш ҳодисалардан қочиш учун ҳар олти ойда бир эндокринолог томонидан текширилиши, гормонлар учун тестларни ўтказиш ва керак бўлганда гормонларни алмаштириш терапиясини қўллаш керак. Нима ичиш мумкинлиги ёки инъексия қилишни фақат шифокор ҳал қилади. Бу ҳолда, на Интернет, на дугоналар ёрдам бера олади.
Протеинни етарли миқдорда истеъмол қилмайсиз
Овқатланиш тартибини ўзгартирамиз. Ёшимиз улғайган сари, организмга кўпроқ протеин ва камроқ шакар керак бўлади. Витаминлар, хусусан, коллаген қабул қиламиз. Шунингдек, овқатланиш тартиби бўйича мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим бўлади. Айни пайтда қайси маҳсулотлар сиз учун фойдали ва қайси бири зарарли эканлигини аниқ билмаслигингиз ҳам мумкин.
Кўп ҳаракат қилмайсиз
Барча касалликлар нервлардан ва ...дивандан. Ҳа, шундай. Биз компьютер қаршисида ўтирамиз, телевизор рўпарасида ухлаймиз, фақат офисдан метрога ёки машинадан кириш эшигигача борамиз. 2023 йилда кимдир менга: “Фитнес учун вақтим йўқ”, деб айтса, мен учун бу одам ўтмишда — тахминан 50 йил орқада қолганлигини тушунаман. Агар кунига камида 40-50 дақиқа интенсив ҳаракат қилмасангиз, тез орада қуйидагилар билан юзлашасиз:
- қон айланишининг бузилиши (соғлом турмуш тарзи ва фитнес ихлосмандларига қараганда 10-15 йил олдин);
- умумий тана ҳолатининг ўзгариши;
- ҳужайраларнинг нотўғри озиқланиши.
Натижада тери осилиши, бурма ва ажинлар ҳосил бўлади. Яна қандай ҳам бўлсин?
Даставвал, ўзингизни танланг. Ҳаётда ўзингизга вақт ажрата олмасангиз, қачон яшайсиз? Онгни ўзгартириш ва кундалик тартибни, турмуш тарзини қайта кўриб чиқишдан бошланг. Бирданига эмас, аста-секин албатта. Яхши одатларни қисмларга бўлинг. Бир одат учун бошда нейрон алоқаларни шакллантириш учун 21 кун керак бўлади.
Стрессни минималлаштиринг, танангиз ва онгингизга дам беринг. Тасаввур қилинг-а, жуда стрессли ишда ишлайсиз. Ўзингиз учун қила оладиган минимал ёрдам, масалан, салса (рақс тури) учун ҳафтада 3 марта кечқурун ва дам олиш кунлари рўйхатдан ўтишдир. Энг максимуми эса иш жойини ўзгартириш. Танангиз худди шахсиятингиз каби, ғамхўрлик ва ҳурматга лойиқ эканлигини унутманг.
Массажга ишонмайсиз
Юз ва бўйин ҳолати учун зарурий шарт — бу массаж. Мушаклар кучланиши учун гимнастика эмас, балки улар бўшашиши учун массаж керак. Ёшлик дам олиш ва лимфа дренажи орқали аниқ сақланиб қолиши исботланган. Иккинчисини тажрибали косметолог дозалаши керак, чунки тери ости ёғ қатлами ёш ўтиши билан юпқалашиб, ҳужайраларимизни озиқлантиради. Юз ва бўйин соҳасини массаж қилиш мутахассис томонидан амалга оширилиши керак, бу:
- қон айланишини фаоллаштиради;
- озуқа моддаларини истеъмол қилишни оширади;
- остеоцитлар ишлаб чиқаришни кучайтиради;
- суяк каркаси формаси ўзгаришининг олдини олади ва узоқ вақт давомида юз шаклини сақлайди.
Тишларингиз саломатлигига эътибор беряпсизми?
Биз эътибор бермайдиган битта яширин жараён бор. Ёш ўтиши билан тишлар эскиради ва жағ зонасининг нисбати ва масофалари камаяди. Натижада, контурлар ўзгаради, терининг таранглиги бўшашади, юз мушакларининг иши бузилади. Бизда ана шундай ёшга боғлиқ эрта эстетик муаммоларга дуч келиш хавфи бор. Тиш доктори томонидан мунтазам текширувлар ўтказиш жуда муҳимдир. Тишларингизни тузатинг, парвариш қилинг, тикланг ва ҳимоя қилинг.
Ўзингизнинг ҳолатингизга эътибор бермайсиз
Юздаги ажинлар умумий ҳолатнинг бузилиши туфайли ҳосил бўлади. Ва яна машқ қилишга қайтамиз. Орқа мия ҳаётнинг ҳар қандай босқичида ҳимояланган ва у ривожланиши керак. 40 ёшдан кейин кучли ҳаракатчанлик талаб этилмайдиган, кўп функцияли машғулотларни бажариш тавсия этилади. Яъни, одатий қувват, юқори зичликдаги юклар энди бу ёшга мос келмайди. Вазифангиз мушак тўқималари ва бўғимларни сақлашдир. Чўзилиш, оддий рақс, ёга, пилатес, умуман, кундалик жисмоний машқлари катта ёшда тетикликни сақлаб қолиш учун имкониятдир. Бунга нисбатан енгил машқлар лимфалар ишини яхшилайди ва қон айланишини нормаллаштиради, тери эластиклигини, жисмоний ва руҳий саломатликни сақлайди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг