Сабзининг соғлиққа фойдаси ҳақида гап кетганда кўпчилик биринчи навбатда у организмни қимматли А витамини билан таъминлашини тахмин қилади. Қолаверса, сабзи катаракта хавфини камайтиради. Аммо сабзи терини чиройли ва эластик, сочларни эса сержило ва мустаҳкам қилишини камдан кам одам билади.
Сабзининг соғлиққа қандай фойдалари бор?
Бу ёрқин сабзавот таркибидаги А витамини кўз касалликларининг олдини олишда муҳим элемент ҳисобланади. Аммо у кўриш қобилиятини тиклайди ва ҳушёрликни оширади, деган гаплар бари чўпчак. Афсуски, ундай эмас. Сабзи соғлиқ учун жуда кўп фойда келтиради, лекин у миопияни даволай олмайди. Ҳақиқатан ҳам сабзи тунги кўрлик ва катарактанинг олдини олади. Гап шундаки, сабзи бой бўлган А витамини нурга сезгир модда бўлган ретинолнинг шаклланишида ҳал қилувчи рол ўйнайди. А витамини етишмаслиги билан “тунги кўрлик” деб аталадиган ва баъзи ҳолларда катарактанинг дастлабки босқичи ривожланади. Бироқ парҳез сабзи билан тўлидирилиши биланоқ бу касалликларнинг аломатлари йўқолади.
Кўпинча сабзининг саломатлик ва узоқ умр кўришга таъсири борасида гапирилганда бу сабзавот таркибидаги каротиноидларнинг юқори миқдори — табиий органик пигментлар назарда тутилади. Каротиноидлар фотосинтезда иштирок этади, организмдаги сув ва кислород мувозанатини таъминлайди. Сабзи зарарли холестерин даражасини сезиларли даражада камайтиради ва шу билан юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфининг олдини олади.
Сабзи гўзаллик учун фойдалими?
Сабзи нафақат организм саломатлиги, балки ташқи гўзаллигимиз учун ҳам фойдалидир. Бета-каротиннинг юқори миқдори терига эластиклик ва оч сарғиш рангни беради. Косметологлар сабзи таркибидаги бой антиоксидантларга эътибор беришади, бу терининг қариш жараёнини секинлаштиради. Ўзининг ташқи кўринишига эҳтиёткорлик билан ғамхўрлик қиладиган ҳар бир кишига нафақат сабзи истеъмол қилиш, балки юз ва бўйин учун барча турдаги ниқобларни тайёрлашда бу сабзавотдан фаол фойдаланиш тавсия этилади.
Бу сабзавот сочларнинг саломатлигига ҳам фойдали таъсир кўрсатади. Биринчидан, сабзи соч илдизларининг тузилишини тиклайдиган моддаларни ўз ичига олади, бу эса соч тўкилишини камайтиради. Бундан ташқари, А витамини сочни бутун узунлиги бўйлаб озиқлантиради, уларни соғлом ва сержило қилади.
Соч учун каротинли ниқоб ҳам ниҳоятда фойдали — ювишдан 20-30 дақиқа олдин бош терисига янги сиқилган сабзи шарбати суртилади.
Кўриб турганингиздек, сабзи саломатлик ва гўзаллик улашишда бебаҳо. Дарвоқе, сабзи танлаш ва истеъмол қилишда баъзи лайфхаклар мавжуд. Бу сабзавотнинг энг тўйинган, қуюқ рангдагисини сотиб олинг, чунки улар таркибида каротиноидларнинг максимал миқдори бўлади. Бундан ташқари, қайнатилган сабзи хомдан кўра фойдалидир — иссиқлик билан ишлов бериш пайтида ҳужайра мембраналари вайрон бўлади ва кўпроқ бета-каротин моддаси чиқарилади. Яна бир фойдали маслаҳат: бета-каротиннинг организм томонидан тўлиқ сўрилиши учун сабзини оз миқдорда ёғ (майонез, зайтун мойи, творог) билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг