17:20 / 01.06.2023
214

Бел оғриғи ҳақида нималарни билишингиз керак?

Бел оғриғи ҳақида нималарни билишингиз керак?

Катта ёшлиларнинг деярли 80 фоизи вақти-вақти билан бел оғриғидан шикоят қиладилар. Агар ўтириб бажаришни талаб қиладиган ишда ишласангиз ёки болани қўлингизда кўтариб юрсангиз, албатта, баъзи оқибатларнинг олдини олишнинг асосий қоидалари ҳақида билишингиз керак.

90 фоиз ҳолларда белдаги оғриқ мушакларнинг зўриқишидан келиб чиқади ва шикоятларнинг фақат 10 фоизи сурункали касалликлар билан боғлиқ.

Эҳтимол, оғриқнинг сабаби ўзингиздир?

Тасаввур қилинг-а, ёши ўттиздан ошган аёлнинг оиласи, иши ва рўзғор юмушлари рўйхати бор. Бу аёлнинг деярли дам олишга вақти йўқ, у доимо шошқалоқ ва асабийлашади, стресс яллиғланиш жараёнларининг ривожланишига сабаб бўлади, бу кўпинча бел оғриғига олиб боради. Яна кимлардир иш кунини компьютер қаршисида ўтказади, спорт билан шуғулланмайди, етарли миқдорда сув ичмайди, лекин шу билан бирга, у кўпинча қаҳва ичади.

Белдаги оғриқдан халос бўлиш учун бундай аёл кундалик одатларини ўзгартириши керак. Биринчидан, кофеинни ўз ичига олган ичимликлардан воз кечиш лозим: бу организмнинг сувсизланишига олиб келади, шу жумладан, умуртқа поғонаси орасидаги бўғинларнинг ҳам. Агар улар етарли суюқлик билан таъминланмаса, умуртқа шикастланиши ва, албатта, оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Иккинчидан, кунига камида 8 стакан сув ичиш лозим. Учинчидан, ўз ҳолатингизни кузатишингиз керак.

Эҳтиёт бўлинг: умуртқа поғонаси жуда мўрт

Умуртқа поғонаси ичида гелга ўхшаш желатинли суюқлик мавжуд. Бу умуртқа поғонасининг мослашувчанлигини таъминлайдиган ва шикастланишдан ҳимоя қилувчи дисклардир. Аммо ёш ўтиши билан улар намликни камроқ ўзлаштира бошлайдилар ва умуртқа поғонаси заифлашади. Узоқ муддатли жисмоний машқлар (масалан, бир неча соатлаб ҳаракатсиз ўтириш), умуртқа поғонасининг ғайритабиий ҳолати ёки жароҳат (тўсатдан оғир нарсани кўтардингиз) намликни йўқотишни тезлаштиради ва дискларнинг шикастланишига олиб келади ва ички желатинли суюқлик ташқарига сизиб чиқади. Албатта, сиз ҳам оғриқни бошдан кечирасиз.

Умуртқа поғонасини ҳимоя қилиш учун оддий қоидаларга амал қилинг. Оғир нарсаларни кўтармасликка ҳаракат қилинг, вазият бунга тўғри келса, юкни бирданига кўтарманг. Бир соатдан ортиқ бир жойда ўтирманг. Агар тез-тез бел оғриғига дуч келсангиз, шифокорга мурожаат қилинг. Лозим бўлса, яллиғланишга қарши дори-дармонларни қабул қилинг ва даволаниш курсини охиригача кузатиб боринг, оғриқ ўтиши билан дори-дармонлардан воз кечманг.

Ёнбошлаб ухлашни одат қилинг

Кўпинча қорин билан ухласангиз, умуртқа поғонаси дам олмайди, у янада чарчайди. Кун давомида бел оғриғи кузатиладими? Кечқурун уйқуга ётишдан аввал икки тиззангиз орасига текис ёстиқ қўйинг, бу сизнинг белингизга тушадиган юкни енгиллаштиради.

Баланд пошнали туфлиларда юриш ёқадими?

Узоқ вақт давом этадиган бел оғриғи — ҳар куни баланд пошнали туфли киядиган аёлларнинг ҳақиқий душмани. Бу пойабзал мувозанатни сақлаш учун белни орқага буришга мажбур қилади. Ҳар куни қорин бўшлиғини мустаҳкамлаш машқларини бажаринг ва кетма-кет 2-3 соатдан кўпроқ баланд пошнали туфлида юрмасликка ҳаракат қилинг.

Сумкангиз 2,5 кг дан ортиқми? Сизда ортиқча юк бор

Кўпчилигимиз деярли бутун умримиз давомида сумка олиб юрамиз — косметика, ҳужжатлар, салфеткалар, парфюмерия, бир шиша сув, бир нечта ширинликлар, электрон китоб, захира қўлқоплар... текшириб кўринг ва ҳамма ортиқча нарсадан халос бўлинг. Дўконда сумкани танлаётганда узунлиги созланиши мумкин бўлган тутқичли моделларга устунлик беринг. Агар сумканинг тасмаси жуда узун бўлса, белдаги юк ортади. Ва, албатта, энг енгил сумкаларни сотиб олинг. Кўчада кетаётганда, юк бир текис бўлиши учун сумкани у қўлдан бу қўлга алмаштиришни унутманг.

Белда оғриқ? Ётишга шошилманг

Аксарият ҳолларда (тахминан 90 фоиз) белдаги оғриқлар мушакларнинг зўриқиши билан боғлиқ ва барча шикоятларнинг фақат 10 фоизи сурункали касалликлар билан боғлиқ. Бунинг сабабини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашинг ва жиддий ҳеч нарса топилмаса, ётиб даволанишни танламанг. Одатий ҳаёт тарзини давом эттиринг, лекин кичик ўзгаришлар билан. Оғир кўтарманг, жуда кўп эгилмасликка ҳаракат қилинг ва агар белингиз жуда оғриса, шифокордан ёрдам сўранг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бел оғриғи ҳақида нималарни билишингиз керак?