00:30 / 06.06.2023
122

Хотирани яхшилайди, руҳий чарчоқни кетказади: табиатда кўпроқ вақт ўтказиш учун 10 та сабаб

Хотирани яхшилайди, руҳий чарчоқни кетказади: табиатда кўпроқ вақт ўтказиш учун 10 та сабаб

Фото: Lifehacker

Табиат қўйнида бўлиш ҳаракатсиз турмуш тарзи билан боғлиқ кўплаб касалликларнинг олдини олади. Очиқ ҳавода вақт ўтказишнинг саломатликка ижобий таъсирларини қуйида билиб олинг.

Қисқа муддатли хотирани яхшилайди

Олимлар табиат қўйнида сайр қилиш шаҳарда сайр қилишдан кўра фойдалироқ эканини аниқлашди. Иштирокчилар қисқа хотира тестидан ўтдилар ва кейин икки гуруҳга бўлинди. Баъзилар дарахтзор атрофида сайр қилишди, бошқалари эса шаҳар кўчаларида. Қайтиб келгач, иштирокчилар яна тестдан ўтишди. Маълум бўлишича, табиат қўйнида сайр қилганларнинг натижалари деярли 20 фоизга яхшиланган. Аммо шаҳар бўйлаб сайр қилиш деярли натижаларга таъсир қилмади.

Депрессия билан оғриган беморларга пиёда юришнинг таъсирини ўрганган тадқиқотчилар худди шундай хулосага келишди.

Стрессни енгиллаштиради

Ўрмонда бўлганимизда, юрак уриш тезлиги ва кортизол даражаси пасаяди, бу гормон стресснинг кўрсаткичи ҳисобланади. Японияда ҳатто, стрессни йўқотиш учун “ўрмон ванналари” ҳам буюрилади. Офисда ишлайдиганлар учун хонада табиатга қараган дераза бўлса ҳам стресс камаяди.

Яллиғланишни камайтиради

Яллиғланиш аутоиммун ва ичак касалликлари, депрессия ва саратон билан боғлиқ. Олимлар ўрмонда бўлгандан сўнг, ёш ва кекса одамларда организмдаги яллиғланиш даражаси пасайганини аниқладилар.

Руҳий чарчоқни кетказади

Албатта, мия тўхтаб қолганда ва сиз ҳеч нарсага эътибор қарата олмайсиз. Бу ҳолат руҳий чарчоқ деб аталади. Дам олиш ва нормал ҳолатга қайтиш учун табиат қўйнида бўлиш керак. Тадқиқотларга кўра, одамлар табиат тасвирларини кўрганларида ҳам ўзларини яхши ҳис қилишади.

Депрессия ва хавотирга қарши курашда ёрдам беради

Ўрмонда юриш ташвишланиш ва кайфиятнинг тушишини камайтиради, депрессияни даволашда қўшимча рол ўйнайди. Бундан ташқари, юриш пайтида сувга яқин бўлсангиз, ижобий таъсир кучаяди. Табиатда спорт билан шуғулланиш ҳам фойдалидир. Бу кайфиятни яхшилайди.

Кўзлар учун фойдали

Олимлар очиқ ҳавода дам олиш болаларда миёпия хавфини камайтиришини аниқладилар.

Тайванлик тадқиқотчилар яқин атрофдаги иккита мактабни кузатдилар, уларда миёпиядан азият чекадиган болалар сони тахминан бир хил эди. Улар бир мактаб раҳбариятидан ўқувчилар танаффус вақтида кўчада кўпроқ вақт ўтказишларини сўрашди. Бир йил ўтгач, ушбу мактабда миёпияга чалинган болалар улуши 8,41 фоиз, иккинчисида эса 17,65 фоизни ташкил этди.

Концентрацияни яхшилайди

Бир тажрибада тадқиқотчилар иштирокчиларга диққатни жамлаган ҳолда зерикарли топшириқлар беришди. Кейин бир гуруҳ иштирокчилар табиат қўйнида, иккинчиси шаҳарда сайр қилишди, учинчиси эса ҳеч қаёққа бормасдан шунчаки дам олишди. Бир оз вақт ўтгач, барча иштирокчилар хатоларни топиш ва тузатиш вазифасини бажаришди. Энг яхши натижаларни табиат қўйнида сайр қилганлар кўрсатди.

Юриш ҳатто, диққат етишмаслиги гиперактивлиги бўлган болаларга ҳам ёрдам беради. Улар боғда 20 дақиқалик юришдан сўнг диққатларини осонроқ йиға олишлари аниқланди.

Ижодий фикрлашга ёрдам беради

Тасаввур қилинг-а, ножўя таъсирларсиз даволаниш ҳамма учун мавжуд бўлиб, у сизнинг ижодий қобилиятингизни ҳам оширади. Буларнинг барчаси табиат қўйнида қолиш имконини беради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, табиатда тўрт кун вақт ўтказганлар муаммоларни ҳал қилишда ижодий фикрлашни 50 фоизга яхшилайди.

Қон босимини пасайтиради

Япониялик тадқиқотчилар ўрмонда сайр қилиш нафақат стресс гормони даражасини 15 фоизга, балки қон босимини ҳам туширишини аниқлади.

Саратон касаллигининг олдини олиш бўлиши мумкин

Ҳали аниқ далиллар бўлмаса-да, дастлабки далиллар табиатда, айниқса, ўрмонда бўлиш саратонга қарши оқсилларни ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.

Шунингдек, япониялик олимлар ўрмонлар кўп бўлган ҳудудларда саратон касаллигидан ўлим даражаси паст эканлигини аниқладилар.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хотирани яхшилайди, руҳий чарчоқни кетказади: табиатда кўпроқ вақт ўтказиш учун 10 та сабаб